26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сифатга ҳам эътибор берилса

Кейинги йилларда Сайрам туманида қарийб барча эс­кир­­ган, таълим муасса­са­лари ўрнида янгилари қад ростлади. Бу, ўз нав­батида, ўғил-қизларнинг сифатли таълим-тарбия олиш­­­­­­­ла­рига кенг имко­ният­лар яратмоқда. 

Туман қурилиш бўлимидан олин­­ган маълумот­­­­ларга кўра, жо­рий йилда учта иншоот – Қутарис қиш­лоғидаги И. Алтинсарин номли ўрта мактаб би­носи, Қорасув қиш­лоғининг янги даҳасидаги му­ҳан­дислик-коммуникация тизимлари қурилиши ҳам­да Оқсувкентдаги 3-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қурилиши якунланиб фой­даланишга топ­ширилади. 

Шу қурилишни пудратчи ташки­лотлар – “Югстрой сервис”, КАS ihtel Group”, “Строй-экс­порт” қурилиш компаниялари шунингдек, 2018 йилда  вилоят бюдежети ҳисобидан қурилиши бошланиши кўзда тутил­ган таълим муассасалари бинолари ҳам бор. Чунончи, Оқбой қишлоғида 200 ўринли “Оқбой” мактаби, Кўл­кентдаги 300 ўринли 96-сонли мактаб, Оқсувкентдаги Горький ном­ли мактабнинг 300 ўринли ўқув корпуси, ошхона, устахона, Оқсув­­кентдаги 97-сон­ли мактабнинг ўқув корпуси, мажлислар зали ва уста­хона, Қорабулоқ қишлоғидаги 600 ўринли 92-сонли мактаб биноси, Кўлкент қишлоғидаги 600 ўринли янги мактаб биноси қурилиши. Бу йил яна Оқсувкентда янги ар­хив биносини барпо этиш ҳам бел­гиланган. Мазкур иншоотлар қу­рилиши учун тендер уюштирилиб, ғолиб компаниялар аниқланган.

Юқорида таъкидланганидек, туманда аксари мак­таблар янги, замонавий биноларга кўчиб ўтди. Бу жуда яхши, бироқ, янгидан барпо этилган иншоот­ларнинг сифати  замон талабига жавоб бера ола­дими? 

Ўйлаймизки, таълим муас­са­салари қурилишини ўз зиммасига олган компа­ниялар қурилиш си­фатига эътибор беради, деган ўйдамиз.

И. НИЁЗАЛИЕВ, 2018-08-13, 10:54 187
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.