26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янгиланиш дастури тузилади

Аввал хабар қилганимиздек, Қўчқор ота дарёси атрофидаги эски уйларни бузиб, шу туманни ободонлаштириш мақсадида “Жаңарту” дастури қабулланган эди. Қурилиш ишлари жорий йилда бошланди. 

Ободонлаштириладиган масканнинг умумий майдони 29 гектар. Келгусида дарёнинг ўнг соҳилидаги 460та иморат бузилади. Шундан 420таси хусусий шўъбага тегишли.

Меъморларнинг режасига кў­­­­ра, бу иморатлар олиб таш­лан­гач, ўрнида 9 ва 12 қаватли 61та уй, болалар боғчаси барпо эти­лади, бу ердаги мактаб кенгай­­тирилади. Шунингдек, шовқин чи­қармайдиган тижо­равий иншо­от­лар ҳам қурилади. Уйларни дав­лат тасарруфига олиш маса­ласи бос­қичма-бос­қич ҳал қили­нади. Ик­ки ва­ри­антдан бири – аҳолини вақ­­тин­чалик уйларга кў­чириб, қу­­­­­­рилиш ишлари тугагач, ўз уй­ла­рига тенг квартира бериш. Ик­кин­чиси – фуқароларнинг уй­ла­ри баҳоланади ва сотиб оли­­­­­­­на­ди. Бу икки йўлдан бирини фу­қароларнинг ўзлари тан­­­­лайдилар.

Шунингдек, Қўчқор ота дарё­сининг бошидан Ўрдабоши май­донигача кенгайтириш лойиҳаси ишланмоқда. Ушбу режа амалга ошгач, дарё танимайдиган дара­жада ўзгаради, дейди масъул шахс­­­­лар. Дарё бўйида ўсаётган дарахт­ларни тўлиқ сақлаб қо­лиш режаланмоқда. 

 Шу кунгача булоқ бошидан Ўр­дабоши майдонигача 700 метр ва ушбу майдондан А. Жан­­­гелдин кўчасигача 1600 метр оралиқда дарёнинг икки со­ҳи­ли 10 метргача тозаланиб, қа­­тор ноқонуний ин­­­­­­­­шоотлар олиб ташланди. 4 минг кв.м. ер­га пиёдалар йўлаги иш­­­­­­­­­­ланди. Мутахассисларнинг таъкид­­­­­­­ла­­­ши­ча, шаҳар раҳбари дарё со­­­­­­­­­­­­­­­ҳи­­лини ободонлаштириш иш­­­­­­­­­­­­­­­­­ла­рига қатор ўзгартишлар ки­рит­­­­­­­­моқда. 

Янги концепция бўйича, эн­ди дарё қирғоғи 30 метргача очилиб, бундан бошқа ўзгариш­­­лар ҳам бўлади. Бугунги кунда масъул  мутахассислар ушбу йўналиш бў­­­­­­­­­­­­­йича иш олиб бо­риш­моқда. Ян­­­­ги дастур ва ре­жа тузилиб, тас­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­диқ­­­­­­­­­­­­­­лангунга қа­дар Қўчқор ота дар­ё­­­­­сидаги обо­донлаштириш иш­­ла­ри вақтинча тўхтатилди. 

Д. САЪДУЛЛАЕВА, 2018-08-13, 11:02 169
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.