26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
74 йилдан сўнг ўқилган жаноза

Марҳумларни эслаб, ҳақларига дуо қилиш, қабристонларни зиёрат этиш, ўтганлар учун истиғфор айтиш – эзгу иш. Аммо, яқинларинг урушда қатнашиб, изсиз йўқолсаю, уларни йўқлаш учун ҳатто қабри бўлмаса... 

Бундай ҳолат Икромжон ака Ҳошимжоновнинг ҳам бошидан ўтди. Унинг буваси Ниғматжон Ҳошимжонов Иккинчи жаҳон урушида мардларча ҳалок бўлган ва табиийки, номаълум жангчилар мозорига кўмилган. Ўзининг 15 йиллик изланишлари натижасида 

И. Ҳошимжонов 2015 йили СССР Мудофаа вазирлиги архиви орқали бувасининг Белорус фронтида жанг қилгани ҳақида ахборот олиб, уларнинг қабрини топишга муваффақ бўлганди. У бу йил ҳам Белорус Республикаси, Гомель вилоятининг Чаусск тумани маркази Буда-Кошелова шаҳрига борди. У ердаги биродарлик қабристонига қўйилган буваси қабрини зиёрат қилиб, руҳларига тиловат бағишлади. Сафар таассуротларини баён қилар экан, шаҳар ҳарбий комиссари, подполковник В. Петрусевнинг шахсан ўзи жуда илиқ кутиб олганини, суҳбат давомида ҳарбий комиссариат қошидаги музейга бобоси 

Н. Ҳошимжоновнинг расми билан жанговар фаолияти ҳақидаги маълумотларни ёзиб қўйишга ваъда берганини таъкидлади. Муштарийларимизнинг хабари бўлса керак, 2015 йилнинг май ойида “Айғақ” телекомпанияси раҳбари, вилоят маслаҳати депутати Дулат Абиш бошчилигидаги делегация ўша ерда бўлиб, мармар тошга ҳамюртлар исмларини ёздириб, абадийлаштирган эди.

– Эртаси куни эса Могилёв вилояти Чаусск туманидаги Усушек қишлоғини немис босқинчиларидан озод қилишда мардларча ҳалок бўлган авлодимизнинг жияни Фозил Қодиров (Абдушбой ота набираси) қабрини ҳам зиёрат қилиб, руҳларига дуо бағишладик. УВУ иштирокчилари музейининг директори Инна Казакова шу қишлоқдан оқиб ўтадиган Проня дарёси бўйидаги ҳаёт-мамот жангида 81 нафар жангчининг вафот этганлигини айтиб берди, – дейди Икромжон ака. – “Бувангиз 

Ф. Қодиров 2-Белоруссия фронти ўқчилар полкида хизмат қилиб, қуршовда қолган белорус партизанларини қутқариш учун бўлган жанг чоғида, 1943 йил 5 декабрь куни вафот этган. Келаси йили уларнинг номи қайд этилган мармар тахтача ўрнатишни режалаштириб қўйдик”, деди у.  

– Бағрикенг белорус халқи номаълум жангчилар мозорларини мунтазам равишда таъмирлаб, уларнинг тозалигидан хабар олиб турар экан. Буни кўриб, кўнглим таскин топди. Зеро, бу ерда Ватан учун, бизнинг тинчлигимиз учун жонини қурбон қилган қанчадан-қанча шаҳидлар ётибди. Уларнинг орасида менинг бобом ҳам борлиги юрагимнинг бир четида фахр туйғусини уйғотди. Уларни зиёрат қилиш орқали мен ҳам набиралик бурчимни адо эта олганимдан беҳад мамнунман, – деди И. Ҳошимжонов.    

Ниғматжон ота ҳам Белорус ерини, Буда Кошелова шаҳрини озод қилиш учун бўлган жангда, 1944 йил 3 март куни яраланиб, дала госпиталида вафот этганди. Унинг жанозаси 2015 йил 22 май куни набираси Икромжон ака қабрларини топган вақтда ўқилган эди. Фозил отанинг жанозаси эса 2017 йил 5 май куни, яъни 74 йилдан сўнг ўқилди.

 

 

Муаттар ОЗОД, 2017-05-30, 10:59 176
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.