26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мирпўлат Қулметов: Ёшлар етук мутахассис бўлиб етишса

Сўнгги икки йилда Марказий Осиё­да сиёсат, айниқса қўшничилик алоқа­лари ўзгариб, ҳам­корликнинг янги даври бош­­ланди. Бунга Ўзбе­кистон Рес­публикаси Прези­­­дентлигига Шав­кат Мирзиёевнинг сайланиши сабаб бўлди, деб бемалол айтиш мумкин. Марказий Осиё рес­публикалари билан бирга, Қозоғистон би­лан ҳам иқтисо­дий, маданий алоқаларни, тад­биркорлик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтирган Ўзбекистон Ҳукумати минтақанинг шиддат билан тараққий этишига туртки бергани рост.

Маълумки, собиқ иттифоқ даврида Ўз­бекистон, хусусан Тошкент шаҳри Ўрта Осиёнинг ўзига хос маркази бўлгани боис минтақада олий ўқув юрт­лари кўплиги, ўқитувчиларнинг етуклиги билан ажралиб турарди. 

Шу сабабли, жуда кўп қозоғис­тон­ликлар ҳам Ўзбекистонда таҳсил олган. Рес­публикалар мустақилликни қўлга кирит­гач, вазият ўзгариб, ҳамма жойда янги ўқув масканлари очилиб, ёшлар эн­ди­ликда қўшни ҳисобланган давлатга бо­риб ўқишни хаёлларига ҳам келтирмай қўй­дилар. Бунга етарлича сабаблар бор...

Тошкент тўқимачилик ва енгил са­­­­­ноат институти профессори, тех­ника фанлари номзоди асли сайрамлик Мирпўлат Қул­метов ўз даврида ёш­лар­нинг билимга чан­қоқлиги ҳақида гапираркан, ҳозирги ша­роит ва имко­­ниятлардан тў­лақонли фой­­­­­­­­­­­даланаётган ёшлардан мам­нунлигини яшир­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­мади. Китобга ош­нолиги, билимга чан­­­­­қоқлиги учун уни уч йил Жа­­зоир дав­ла­тида ишлашга мажбур қилиш­ганини ҳам ёдга олди. 

М. Ауезов номидаги Жанубий Қозо­ғис­тон давлат университети ва Тараз тех­но­логия ва енгил саноат институтлари би­лан ўзи фаолият юритаётган олий ўқув юр­тининг алоқаси юксак даражада экан­лигини айтган профессор, бугунги кунда ҳам қозоғистонликлар илмий иш­ларини қўшни давлатда ёқлаётганини билдирди.

Маълум бўлишича, Тўқимачилик ва енгил саноати институтида яқин хориж давлатларидан талабаларни жалб этиш бўйича ишчи гуруҳи тузилган. Унинг аъзоси бўлган М. Қулметов ҳам­юрт­ларимиз ҳам етук мутахассис бў­либ ети­шишларини истаб, мактаб бити­рув­чи­ларини ўзи фао­лият юритаётган олий­гоҳ­да ўқишга так­лиф қилмоқда. 

Суҳбат асосида ўқишга қабул қили­надиган талабалар ётоқхона билан таъмин­ланади. Абитуриентлар ҳо­зирча шарт­нома асосида ўқийди, лекин яқин кела­жакда қозоғистонликларга ҳам грант аж­­­­­­­­ратиш кўзланган.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-08-13, 11:10 161
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.