26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Дулат Исабеков номидаги кутубхона очилди

Ўрдабоши туманида ёзувчи, драматург, жамоат арбоби Дулат Исабеков кутубхонасининг тантанали очилиш маросими ўтди. Унда иштирок этган Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари У. Садибеков минтақа раҳбарининг табрик хатини ўқиб, эшиттирди.

Унда шундай жумлалар бор: “Ўрдабоши тумани, Жанатурмис овулида сизнинг номингиздаги кутубхонанинг очилиши билан чин юракдан табриклайман. Асарларингиз ҳаётийлиги билан мухлисларнинг меҳрини қозонган. Дунё тан олган адабиётимизнинг ривожига қўшган ҳиссангиз мўл. Ишончим комилки, ўз фаолиятингиз билан юртимизнинг гуллаб-яшнашига улуш қўшаверасиз”.

Кутубхонанинг очилиши муносабати билан Д. Исабековни Ёзувчилар уюшмаси раиси, таниқли ижодкорлар, зиёлилар қутладилар. “Маънавий янгиланиш” дастури доирасида фаолиятини бошлаган зиё маскани ўқувчилари ташкилотчиларга миннатдорчилик билдиришди. 

Тантана сўнггида Дулат Исабеков китобхонларга миннатдорчилик билдириб, келгусида ҳам қозоқ адабиётининг ривожи йўлида хизмат қилишини таъкидлади.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-08-13, 11:16 250
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.