26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жим туринг, шовқинламанг!

Газетамизнинг 9 август сонида мухбиримиз, журналист Шомир­за Мадалиев тўйлардаги шовқин ҳа­­­қи­даги “Ўзи­­­­­­­­­­мизга боғлиқ жиҳат­­лар” мақоласида “тўй­­­­ларимиз, тад­бирларимиз ўзга­ларда қаҳр эмас, меҳр уйғотиш тадо­ригида бўлайлик, азизлар”, де­­­­ган таклиф киритган эди. 

Қуйида ушбу мав­­­­­­­зуни давом эт­тирамиз ва сизларнинг фикр-муло­­ҳа­­заларингизни кутиб қоламиз.

Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, шовқин юрак, жигар, асаб фаолиятига сал­бий таъсир қилиб, унинг толаларини иш­­­­­­­­дан чиқарар экан. Шовқиннинг даражаси де­­­­­цибелда ўлчанади. 

20-30 децибелнинг одамга зарари йўқ. Лекин, у 80 децибелдан ошиб кетмаслиги керак. Чунки, 60-90 децибелнинг ўзидаёқ ёқимсиз ҳолат сезилади. 

120-130 децибелли товуш оғриқли ҳолат­ларга сабаб бўлади. 150  децибелга чидаш қийин, ҳатто одамни кар қилиб қўйиши мумкин.

Қадимда оғир жиноят қилган одамлар­­­­­­­нинг жонини черков қўнғироқлари шовқини билан  олишган экан. Қўнғироқлар жарангги 180 децибел бўлиб, жиноятчини секин, лекин қийнаб ўлдирар экан. «Шовқин те­мирни ҳам синдиради», деган ибора шу пайтда чиққан. 

Ҳозир уяли телефонда шовқин дара­­­жасини ўлчайдиган дастур бор. Истаган тўйга бориб, ўлчаб кўринг, у 115-120 деци­белни кўрсатади. Овоз сандиғи ёнида ўтириб кўринг, 150 децибелдан ошади. Хўш, шундай экан, қайси жиноятимиз учун бизни жазолашяпти, деб ўзингизга савол беринг. 

– Қайси тўйга бормай, қулоқдаги шовқин  анча вақтгача безовта қилиб туради, – дейди тўйдан чиққан меҳмонлардан бири. –  Ёшим элликка боргани учун бундай ҳолат   фақат менда бўладими десам, ёшгина ке­линим ва ўғлим ҳам безовта бўлишганини айтиб  қолишди.

Кўп йиллар шовқиннинг инсон организ­мига зарари ўрганилмади, лекин қадимда буни яхши билишган, шовқиннинг даражаси ўтган асрларда ҳам қатъий чегараланган.

Шу кунларда жаҳоннинг тараққий этган кўплаб давлатларида олимлар шовқиннинг зарарини ўрганишмоқда. 

Австриялик олимларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, шаҳардаги автомобил­лардан чиққан шовқиннинг ўзи одам умрини 8-12 йилга қисқартирар экан. Юрак, буйрак, жигар касалликларининг пайдо бўлишига ҳам кўп ҳолларда шовқин сабабчи экан. 

Америкалик олим Кнудсен шовқинни ўрганиб, уни «кўринмас қотил»,  деб атади. 

Академик Александр Мясниковнинг таъкидлашича, шовқин инсоннинг юрак-асаб тизимини ишдан чиқариб, қон боси­мининг кўтарилишига сабаб бўлар экан. (matrix.com.ru сайти)

Кучли ёруғликка дуч келсак, кўзимизни юмамиз, иссиқ нарсани ушлаб олсак, дарров қўлимизни тортиб олиб, сақланамиз, шовқинга эса, умуман аҳамият бермаймиз. 

Ваҳоланки, 2500 йил муқаддам Қадимги Юнонистондаги Сибарис шаҳрида қоронғи тушиши билан шовқин солиш ман қилинган, темирчи, тунукасозлар шаҳар ташқарисига ҳайдаб юборилган. 

1959 йили эса Шовқин билан кураш халқаро ташкилоти тузилган.

Қозоғистондаги қонунчиликка кўра кечки соат 23.00дан кейин шовқин чиқарадиган ускуналардан фойдаланиш ман қилинади, бу қоидани бузганлар жазоланади. Фақат, ҳолатни тасдиқловчи ҳужжат бўлса, етарли. Бу видеотасвир ёки уч одам имзо чеккан акт бўлиши ҳам мумкин.  

Қуйида шовқин даржасининг шкала­сини эътиборингизга ҳавола қиламиз. (децибелда)

Сукунат – 0

Уйдаги шовқин – 20

Шамолда баргларнинг шитирлаши – 33.

Кўчадаги кундузги шовқин – 40

Кир ювиш машинаси шовқини – 60

Машина сигнали – 70-75

Чангютғич шовқини – 80

Ишлаб чиқариш корхонасидаги шов­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қин – 90

Хонада овози қаттиқ чиқаётган му­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­сиқа – 95.

Мотоцикл, метродаги электропоезд – 100

Шаҳар транспорти шовқини, дизелли юк машинаси (8 қадам нарида) – 105

Тепангиздан ўтиб кетаётган «Боинг-747» шовқини – 107

Комбайн  – 110-120

Ҳаво тревогаси, тўйдаги мусиқа  –130

Атом бомбаси ёрилгандаги шовқин – 200.

Ҳа, азизлар, яхшилаб ўйлаб кўрайлик. Баланд товушли мусиқадан ким манфаат­дор? Тўйларга юрадиган хонандаю созан­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­далар ҳам бош қотиришсин, ўйлаб кўрсин­­лар шовқиннинг зарари ҳақида. Ахир ил­­­­­­­­гари Комилжон Отаниёзов, Отажон Ху­­­­­дойшукуров, Бобомурод Ҳамдамов, Фах­рид­дин Умаров ва бошқалар тўйларда мик­­­­рофондан фойдаланмаганку. 

Наҳотки улардан биронтасининг ҳам вориси қол­маган бўлса? Ўта шовқин-суронли маро­­­симни келин-куёв ва тўй эгалари ҳам хоҳламаслиги аниқ. Катта қувватли товуш кучайтиргич билан ово­зидаги нуқсонни сездирмайдиган хонан­далардан воз кечармиз, балки?

А. АБДУФАТТОҲ, 2018-08-14, 11:40 704
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.