26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ичимли сув қимматлади

Коммунал тў­лов­­­­­­­лар бўйича ҳисоб­­­ла­шаёт­­ганда чекдаги ра­­­­­­­­­қам­­­ларга эътибор қа­­­­­ратинг. 1 июлдан бош­лаб Шимкент шаҳ­­­­­­­­­­­­ри­да ичимли сув ва канализация ти­­­­­­­­зи­ми­­­­даги тарифлар ўрта ҳи­­собда 10 фоизга қим­­­­­мат­­­­­­­­­­­­­­­лади. 

«Су арнасы марке­тинг» ҳамжамиятининг кассала­­рида навбат деярли йўқ. Чунки, ис­теъмолчилар фойда­­­ланган сув ҳақини вақ­­­­­­­­­тида тўлашмоқда. Бал­­­­­­­­­­­­­­ки, кўпчилик ичим­ли сувнинг қиммат­лаш­­­­­­­ганига эътибор қарат­маётгандир. 

Агар 1 июлга қадар ичимли сув ва канализация тизимига 122 тенге тўлаган бўлсангиз, энди 137 тенге тўлайсиз. «Су арнасы – маркетинг» МЧБ раҳбарияти бу қонун доирасида олиб борилаётган тадбир эканини маълум қилди. 

Аҳоли сони миллионга етиб, республика аҳамиятига эга бўлган шаҳарни кун давомида ичимли сув билан таъминлаб, канализация тизимларининг нуқсонсиз ишла­­­­­­­­­­­­­шини назорат қилаётган биро­дарликда тарифлар 2021 йилгача яна ўсишини айтишди. 

– 1 июлдан бошлаб сувнинг баҳоси қимматлашди. Бунга қа­дар истеъмолчилар 87 тенге 47 тийин тўлаган бўлса, жорий йил июлдан бошлаб 97 тенге 47 тийин тўлашмоқда. Канализация тизими хизмати учун 34 тенге 54 тийин тўлашган, бундан буён 39 тенге 3 тийин тўланади. Ичимли сувнинг баҳоси 10 фоизга қимматлашиб, қўшимча қиймат солиғи билан 137 тенгени ташкил этади, – деди “Су арнасы маркетинг” МЧБ бош директорининг иқтисодиёт ва маркетинг бўйича ўринбосари Жанатбек Турдалиев.

Соҳа мутахассисининг таъкид­­лашича, бугунги кунда Шимкент шаҳрининг Бош режасига мувофиқ, сув ва канализация шохобчасини ривожлантиришнинг техник-иқти­содий асоси тайёрланган. Бу­нга давлат томонидан 53 млрд. тен­ге, эски тизимларни янгилашга 40 млрд. тенге ажратилган. 

Тарифлар бўйича саволлар бўлса, 32-11-80 телефони орқали боғланишингиз мумкин ёки муас­саса биносининг биринчи қа­ватида жойлашган жамоат қабул­хонаси ёрдамга тайёр. 

Шимкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати, 2018-08-14, 11:54 169
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.