26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги йўналишлар очилади

Шимкент шаҳрининг республика мақомини олиши ва Туркистон вилоятининг тузилиши муносабати билан йил сўнгигача “Туркистон – Бодом” ва “Туркистон – Сариоғоч” янги те­­­­­­­­­­­­­мир­­­­­­­­­­­­­­­­­­­йўл йўналиши ишга туширилади. Буни минтақавий коммуникациялар хизматида ўт­­­­­­­­­­­­­­­ган брифингда йўловчилар транспорти ва автомобиль йўллари бошқармасининг раҳбари Нурлан Байғут маълум қилди. 

Унинг таъкидлашича, вилоятда 2018 йилнинг 6 ойида 577,6 млн. йўловчи ташилган. Бу кўр­саткич ўтган йилнинг тегишли даврига нис­батан 1,6 фоизга юқори. 

– Туркистон вилоятида 44та йўловчи та­шувчи корхона 1283та автобус билан аҳо­ли­га хизмат кўрсатган. Вилоятдаги дои­­­­мий йўналишлар тизими 320 йўналишдаги 1081та ҳаракат жадвалидан иборат. Шимкент шаҳ­рининг республика мақомига эга бўлиши му­носабати билан вилоятдаги туман­­­лараро 115та йўналишнинг 91таси вилоятлараро бўлиб ўзгаради. Вилоятлараро 39та йўналишнинг 13тасининг бошланғич бекати Шимкент шаҳри бўлганлиги сабабли, улар Шимкент шаҳар ҳоким­лиги тасарруфига берилди. Бундан ташқари, Шимкент шаҳридаги 26та йўловчи ташувчи кор­хона, 82та йўналиш, 1744та ав­тобус, 1261та ҳаракат йўналиши Шимкент шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига ўтади, – деди бошқарма раҳбари.

Таъкидлаш жоиз, бошқарма тасарруфидаги туман­лараро, вилоятлараро доимий йўна­лиш­лар­га хизмат кўрсатадиган жамоат транс­порт­лари GPS тизими билан таъмин­ланган. Туркистон шаҳри вилоят марказига ай­ланиши муносабати билан янги йўналишларга эътибор кучайди.

– Туман марказидан Чордара, Жетисай, Сари­оғоч, Ленгер шаҳарларидан, Темирлан, Ақсукент, Шаян аҳоли манзилларидан Туркистонга тўғри­дан-тўғри йўналиш очиш бўйича ишлар олиб борилмоқда, – деди бошқарма раҳбари.

Транспорт соҳасини рақамлаштириш бугунги кундаги долзарб масалалардан бири. Шаҳардаги йўналишларга электрон чипта тизимини 2018 йилнинг охиригача жорий этиш режаланмоқда. 

Қалдирғоч лойиҳа сифатида Туркистон шаҳ­­­­­­­­­­­­­­ридаги бир йўналишга электрон чипта тизи­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­мини 2018 йилнинг учинчи чорагигача тест­­­­лаштириш кўзда тутилган.

Д. САЪДУЛЛАЕВА, 2018-08-14, 11:59 183
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.