26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Индустриявий тараққиёт майдони

 Истиқболли лойиҳалар

Элбоши Н. Назарбаевнинг “Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида ривож­­­ланишнинг янги имкониятлари” Макту­бида белгиланган вазифалардан бири –  индустрлаштириш. Бу йўналишда вилоя­тимизда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Туркистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев минтақамиздаги 11та ин­дустриявий ҳудуд ва битта махсус иқ­ти­­­содий минтақа имкониятларидан тў­лиқ фойдаланиш зарурлигини  вилоят мас­­­­­­­­­­лаҳатининг навбатдан ташқари XIX сес­сиясида таъкидлаган эди.  

2017 йили вилоятимиз индустриявий ҳудудида қиймати 9,4 млрд. тенгени ташкил қиладиган 13та лойиҳа амалга оширилган бўлса, жорий йилда мазкур йўналишдаги ишлар янада жонланмоқда.  

Бугунги кунда ишлаб турган корхо­налар­да рақамли технологиялар татбиқ этилиб, ишлаб чиқариш қуввати оширилмоқда. 

Элбоши белгилаган иккинчи вазифа –“Имкониятлар салоҳиятини янада ривож­лантириш”. Президент бу борада табиий захиралардан самарали фойда­ланиб, энергия манбаларини топиш ва тежашга эътибор қаратган. Вилоятимизда мазкур йўналишдаги ишлар ЭКСПО – 2017 халқаро кўргазмасидан кейин фаол йўлга қўйилди. Ўтган йили Сайрам, Қазиғурт туманларида гидро-электр станциялар ишга туширилди. Шунингдек, Шимкент шаҳрида чиқинди сувдан биогаз оладиган, Марказий Осиёда ўхшаши йўқ мажмуа фойдаланишга топ­­ширилди. Буларнинг барчаси дав­лат­нинг қўллаб-қувватлаши натижасида амалга ошмоқда. Ҳозирги вақтда вилоя­тимизнинг бир неча туманларида хорижий сармоядорлар билан ҳамкорликда қу­ёш нуридан электр энергияси ишлаб чи­қа­­­радиган иншоотлар қурилиши юри­тил­­­моқда. “Яшил иқтисодиёт”ни ривож­лан­тириш бўйича вилоятда жорий қи­линадиган 26та лойиҳа ҳам диққатга сазовор.

Вилоятнинг индустриявий салоҳияти

Вилоятимиз қатор туманларининг Шим­кентга яқин жойлашуви уларни истиқ­болда  мегаполиснинг  озиқ-овқат базасига айлантириш имконини беради. Бунинг учун Элбоши  Мактубидаги учинчи вазифа – “Ақлли технологиялар” ёрдамида  агро­­­­­­­­­саноат мажмуасини шиддат билан ривож­лантириб, қишлоқ хўжалиги соҳасида илғор технологияларни қўлланишга эъти­борни кучайтириш зарур. Бунинг учун минтақамизда барча имкониятлар бор.  Жумладан, томчилатиб суғориш усули 7,5 минг гектар ерда татбиқ этилиб, жами майдони 58,5 минг гектарга етказилди. Бу – республикадаги томчилатиб суғори­ладиган ернинг 72 фоизини ташкил қи­лади. Интенсив боғлар майдони эса 2,8 минг гектарга кенгайди. Интенсив боғ, томчилатиб суғориш, иссиқхона йўна­лиш­­­­­­ларида илғор технологияларни татбиқ этиш орқали унумдорликнинг юқори чўқ­қисига етган йирик хўжаликлар ҳам бор. Бу йил янги технологияларни татбиқ этиш иши юқори суръатлар билан давом этти­­рилмоқда. 

Ҳукуматнинг ҳисоб-китобига кўра,  иқти­со­диётнинг «яшил» замонавийлашуви 2030 йилга қадар 400-600 минг янги иш ўрин­­­­ларини яратиш имконини беради, 2050 йил­га бориб, ИЯМга уч фоиз қўшимча ўсим беради. 

Яшил иқтисодиёт тамойили халқ хўжа­лигининг барча соҳаларини қамраб олади. Унинг мазмуни қуйидагича:

1. Ресурслардан оқилона фойдаланиш.

2. Ишни янги технологиялар асосида ташкил этиш.

3. Ижтимоий дивидендлар.

4. Ресурсларнинг бозор баҳосини татбиқ этиш.

5. Янгича фикрлаш. Ишлаб чиқаришда инсон билими ва салоҳиятини асосий ре­сурс­га айлантириш. 

6. Тадбиркорлик фаолиятида инно­вацион жараёнларни кенгайтириш ва муво­фиқлаштириш.

7. Иқтисодиёт тармоқлари ва юқори технологияларга дахлдор ишлаб чиқа­ришнинг барча соҳаларида билимни даро­мад манбаига айлантириш.

Давлат раҳбари белгилаган тўртинчи йўналиш – транспорт-логистика инфра­­тузилмасининг самарасини оширишда Жанубнинг имконияти мўл. Чунончи,  “Ян­­ги индустрлаштириш: Қозоғистон йўл­барсининг қадами” мавзусидаги миллий телекўприкда Шимкент шаҳрида жойлашган транспорт-логистика марказида А+ тои­фасидаги мажмуа ишга туширилган эди. 

“Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” ма­гистрали ва темирйўл тармоғига яқин жойлашган янги транспорт-логистика мар­казининг устунлиги географик жиҳат­­дан қулай жойлашувида. Бу ҳудудни транс­порт-логистикавий хаб сифатида шакл­­­­­лантиришга ва Қозоғистон ҳудуди орқа­­ли йўлни кенгайтиришга имкон бе­ра­ди. Ҳозирги кунда умумий майдони 92 гектарни ташкил қиладиган “Оңтүстік” транспорт-логистика марказида сармоявий қиймати 35,6 млрд. тенгелик 8та лойиҳа амалга оширилмоқда. Унинг майдони – 242500 квадрат метр. Бу ерда божхона, фитосанитария ва ветеринария назорати хизматлари “ягона дарча” қоидаси асосида фаолият юритади. 

Инновация босқичлари

Тўлебий туманини индустрлаштириш ҳам «Яшил иқтисодиёт” концепцияси доирасида олиб борилмоқда. Яқинда  олимлар гуруҳи туманнинг индустриявий салоҳияти билан танишиб, туман ҳокимлигининг мутасадди бўлимларига  қатор тавсиялар беришди. 

– Қозоғистон Республикасининг яшил иқ­ти­­­­­­­содиётга ўтиш концепцияси  – ривож­­­ланган демократик бозорга асосланган, юқори техника ва технологиялар жорий қилишга қаратилган, модернизациялашган инновацион иқтисодиётни шакллантириш пойдеворидир, – деди мухбиримиз би­лан суҳбатда М. Ауезов номли ЖҚДУ до­центи Қ. Бейсеуова. – Унда 2013-2050 йил­ларда Қозоғистонни уч босқичда 30та ривожланган давлатлар қаторига ки­­­­­­­­­­­­­­­­­ритиш, табиий ресурслардан атроф-му­­ҳитга зарар келтирмай, оқилона фой­даланиш масалалари белгиланган. Ун­­­­­га кўра, иқтисодиётимизга нафақат шакл, балки мазмун жиҳатидан ҳам туб ўз­га­риш­лар киритилиши кутилмоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳо­зир­­­ги кунда дунё иқтисодиёти янги ил­мий-технологик инқилоб таъсирида ҳара­кат­­­­ланмоқда. Эл­бошимиз Н. Назарбаев «Тўр­тинчи са­ноат инқилоби шароитларида ривож­ланишнинг янги имкониятлари» Мак­тубида таъкидлаганларидек, «бугун жа­ҳон Тўр­тинчи саноат инқилоби даврига, чуқур ва жўшқин технологиявий, иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар даврига қадам қўймоқда. Янги технологик тартиб бизнинг ишимиз, ўз фуқаролик ҳуқуқларимиздан фойдаланишимиз ва болаларни тарбия­лашимизни тубдан ўзгартиради. Дунёвий ўзгаришлар ва таҳдидларга шай туриш зарурати бизни “Қозоғистон-2050” тарақ­қиёт стратегиясини қабул қилишга ун­дади. Биз жаҳондаги энг ривожланган мам­лакат­лар ўттизлигига кириш мақсадини қўйдик».

Туманда янги иқтисодиётни шакл­лантиришнинг турли йўналишлари танлан­ган бўлиб, улар бир-бири билан ўзаро боғланган. Чунончи, қишлоқ хўжалигини илмий асосда ривожлантириш билан бир қаторда соҳада етиштирилаётган маҳ­сулотларни қайта ишлаш корхоналари барпо этилиб, кластер масаласи йўлга қўйила бошлади.  

Инновацион иқтисодиёт янги турдаги таркибий тузилмаларни шакллантирмоқда (интеллектуал, виртуал тармоқ ва бош­қалар) ва иқтисодий тараққиётнинг янги турларида меҳнатга талабни ошир­­­­­­­­­моқ­­да. Иқтисодиётдаги доимий тарки­­­бий ўзгаришлар, янги иқтисодий фао­лия­­­­тнинг (хизмат кўрсатиш соҳаси, эко­ло­гия­­­­­­­­ни асрашга йўналтирилган ишлаб чиқа­­риш, масофавий иш билан бандлик) ривож­ланиши анъанавий иқтисодий шўъба  ва тармоқларда ишчи ўринлари кама­­­­­йиши ва янгилари пайдо бўлишига олиб келмоқда.

Олимлар туманда  керамзит, шиша ишлаб чиқариш имконияти борлиги, оҳактош (Ленгер, Қазиғурт ва Тўғис), вермикулит ва  волластонит (Юқори Бодом), ўтга чидамли тупроқ (Ленгер, Мўмбакон ва Қасқасу), кварц қумлари(Ойкўл), маршаллит( Тўғис), мармар(Сусинген), пигмент (Новвотсой)  конлари мавжудлигини маълум қилишди. Уларнинг фикрича, Юқори Бодом конидаги волластанит  МДҲ давлатларидаги энг ях­шиси, йилига 26-27 млн. тонна руда қа­зиб чиқариш имконини беради. Жаҳон бо­зорида волластонитнинг 1 тоннаси 60-80 доллар бўлса, ишлов бериб, бойитилгач, унинг баҳоси 200-600 долларга кўтарилади. 

У пластмасса, шина, асбоцемент, лак-бўёқ, керамика ишлаб чиқаришда, рангли металлургия, автомобилсозлик (тормоз колодкалари, подшипник, коррозияга қарши қоплама) саноатларида кенг қўлланилади. Волластонитдан «Буран» космик кемаси­нинг иссиқни сақлаш қопламасида ҳам фойдаланилган. Бу модданинг ер ости иншоотлари қурилишида тенгги йўқдир. У шундай кучли ва «ақлли» герметик бўлиб, ҳавони ўтказиб, сувни ушлаб қолади. Ана шу ноёб саноат хом ашёси заминимизда етарли эканлигига, кейинги йилларда са­­­ноат усулида ишлаб чиқарилаётганига, очиғи, барчанинг ҳаваси келмоқда.

Қатор индустриал ривожланган мам­лакатларда биринчи ўринга ижтимоий технология ва экология муаммоларини ҳал қилиш чиқмоқда. Қозоғистон ҳам бундан мустасно эмас.

А. АБДУФАТТОҲ, 2018-08-14, 12:06 176
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.