26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шимкентда бошқармаларга раҳбарлар тайинланди

Шимкент шаҳар ҳокими Ғабидулла Абдирахимов ҳокимликдаги ўзгарган қатор кадрларни ҳоким девонига таништирди. 

Шимкент шаҳар ҳокими девони раҳбарининг ўринбосари лавозимига Гулнур Нурбекқизи Асилбекова тайинланди. У шу кунга қадар вилоят молия, иқтисодиёт бошқармалари ва вилоят ҳокими девонида фаолият юритган. Сўнгги пайтда Туркистон вилояти ҳокими девони раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 

Шимкент шаҳар ҳокими девони раҳбарининг ўринбосари лавозимига Шалқар Бауиржан­ули Мирзатаев тайинланди. У Шимкент шаҳар ҳокимининг Астанадаги вакили бўлиб фаолият юритади. 

Нуржан Жўлимбекули Катаев “Ордабасы” футбол клубининг президенти бўлиб тайинланди. 

Шунингдек, яна 6та бошқармага раҳбарлар тайинланди. 

Ер муносабатлари ва ердан фойдаланиш ҳамда унинг муҳофазаланишини назорат қилиш бошқармасининг раҳбари этиб, Жанибек Есенули Агибаев тайинланди. У бу лавозимга қадар Сариоғоч тумани ҳокимининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармасининг раҳбари этиб, Нурлан Амирбекули Аманқулов тайинланди. Нурлан бугунги кунгача Қўстанай вилоятида туман ҳокимининг ўринбосари бўлиб фаолият юритган. 

Давлат меъморчилик-қурилиш назорати бошқармаси раҳбари лавозимига Берик Тастанбекули Дуйсенов тайинланди. У Туркистон вилоятининг шу бошқармаси раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 

Таълим бошқармасининг раҳбари этиб Абилайхан Ақерке тайинланди. Бунга қадар у Шимкент шаҳри ҳокимининг маслаҳатчиси бўлиб фаолият юритган. 

Қишлоқ хўжалиги ва ветеринария бошқармасининг раҳбари лавозимига Асқар Сакенули Қанибеков тайинланди. У ҚР Маданият ва спорт вазирлигида департамент директорининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 

Оила, болалар ва ёшлар бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи этиб Жандўс Тулембекули Қалтаев тайинланди. У бугунгача “Нур Отан” партиясининг марказий девонида фаолият юритган. 

Шимкент шаҳар ҳокими девони Қозоғистон халқи Ассамблеяси котибиятининг раҳбари бўлиб Муратали Ўразалиули Қалмуратов тайинланди. У сўнгги тўрт йил ичида Туркистон вилояти ҳокими девонининг Қозоғистон халқи Ассамблеяси котибияти раҳбари бўлиб фаолият юритган.

Шимкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати, 2018-08-14, 12:11 1330
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.