26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Учта чўққига уч бий номи берилди

Туркистон вилоятидаги “Сайрам-Ўгам” ДМТП минтақасида “Бу – бизнинг тоғлар!” тоғ фестивали ниҳоясига етди. Туркистон вилояти ҳокимлигининг қўллови билан ўтган фестивални вилоят туризм ҳамда ташқи муносабатлар бошқармаси ва Туркистон вилоят альпинистлар федерацияси уюштирди. 

Тадбирдан мақсад – ички, спорт-экологик туризмни ривожлантириш, вилоят туризм аҳволини тарғиб қилиш ҳамда “Маънавий янгиланиш” дастурини амалга ошириш.

“Бу – бизнинг тоғлар!” фестивали 2018 йили уч бийга бағишланди. Таъкидлаб айтсак, вилоятдаги учта энг баланд чўққига Тўле бий, Қазибек бий, Айтеке бий номлари берилди. Илгари “Студентов” (3750м) деб аталган чўққи эндиликда Айтеке бий деб аталса, “Кергели узловая” (13787м) Қазибек бий, “Рощина” (3860 м) эса Тўле бий чўққиси деб аталди. 

Шимкент шаҳридан йиғилган 30 нафарга яқин альпинистнинг 15 нафари ушбу чўққиларни забт этди. 

Тантанали тадбирда Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Ербўл Тасжуреков “Маънавий янгиланиш” дастури доирасида ўтган фестивалнинг аҳамиятига тўхталиб, альпинистларни “Алғыс хат” билан тақдирлади. Туркистон вилоят альпинистлар федерациясининг президенти Бақитжан Асанов туризмни ривожлантириш йўналишидаги бундай ташббуслар келажакда яна давом эттирилишини айтди. 

Тадбир давомида велонамойиш, миллий ўйинлар, концерт дастури уюштирилди. Эл оғалари буюк шахслар тўғрисида маълумотлар айтиб, оқ фотиҳаларини ёғдиришди. Тоғ бағрида уч бийнинг ҳурматига ош берилиб, ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар ижро этилди. Фестивалга йиғилган кўпчилик Тўлебий туманининг гўзал табиатига мафтун бўлиб, ички туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшиб қайтдилар. 

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-08-14, 12:21 730
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.