26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёзги Осиё ўйинларида Туркистон вилоятидан 52 спортчи қатнашади

18 август– 2 сентябрь оралиғида Индонезияда XVIII Ёзги Осиё ўйинлари ўтади. Унда Қозоғистондан 400дан зиёд спортчи иштирок этади. Қитъанинг асосий мусобақасида Туркистон вилоятидан 52 спортчи қатнашади.

Тарихга назар соладиган бўлсак, Туркистон вилояти ва Шимкент шаҳри спортчилари Осиё ўйинларидан олтин медалсиз қайтмаган. Спортчиларимиз Қозоғистон терма жамоасининг юқори ўринлардан жой эгаллашига муносиб улуш қўшиб келишади. 2014 йилда Инчхонда ўтган Осиё ўйинларида вилоятимиз спортчилари 5та олтин, 6та кумуш, 17та бронза медалга эгалик қилгани фикримизнинг далили. Индонезияда ўтадиган мусобақаларда ҳам спортчиларимиз шу кўрсаткични пасайтирмоқчи эмас.

Индонезияда Қайрат Ералиев, Бекдаулет Ибрагимов (бокс), Тимур Хайдаров, Тимофей Емельянов, Сергей Емельянов, Евгений Алексеев (байдарка ва каноэ), Отгонцэцэг Галбадрах (дзюдо) сингари спортчиларнинг олтин медални қўлга киритиши кутилмоқда. Шунингдек, таэквандо, каратэ ва ўқ отиш усталари ҳам совринли ўринларга асосий номзодлардан ҳисобланадилар.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-08-16, 10:50 834
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.