26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Юртдошларимиз ҳаж сафарига отланишди

Шимкент шаҳри мар­казий масжи­­­­ди­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­да “Ҳожи­лик – масъу­­­­­­­­­­лиятли ва са­­воб­­ли ибодат” мав­зу­ида Ҳаж зиёратига от­лан­­ганларни кузатиш маро­сими ўтди. 

Унда Қозоғистон му­­­­­­­­­­­сулмонлари диний бош­­­­­­қармаси раисининг би­ринчи ўринбосари, муф­­­ти ноиби Нау­­­риз­­­­­­­­бай Ўт­­­­­­­­­­­­­­­пенов, Шим­кент шаҳри имоми Бақ­ти­­­­­­­­бай Қи­­дир­байули ва бош­­­­қалар қат­наш­дилар. 

Таъкидлаш жоизки, ҚМДБнинг ташаб­буси билан жорий йили Макка ва Мадина шаҳарларига Шимкент шаҳридан авиа­­йў­налишлар йўлга қўйилди. Шунингдек, мубо­рак ҳаж зиёратига борувчиларга диний ахборотлар бериш, ҳожилик қоидалари ва тар­тибларини тушунтириш мақсадида махсус семинарлар уюштирилди.

Жорий йил Саудия Арабистонига Қозо­­ғистоннинг 4та шаҳридан самолётлар қат­найди. Ҳожилик сафарига эса 18та ком­пания хизмат кўрсатади. Мазкур йили Сау­дия Арабистони Қироллиги томонидан қозоғистонлик уч минг кишига ҳожилик кво­­­­­­таси берилди. Бугунги кунда бўлажак ҳо­­­­жиларнинг барчаси диний саводхонлик курс­­­­ларидан ўтди. 

Кузатиш маросимида ҚМДБ раисининг биринчи ўринбосари Науризбай Ўтпенов зиёратчиларга оқ йўл тилади.

ВАЪДА ВАФОСИ БИЛАН

Вилоят маслаҳати депутати Абдурашид Ўмаров ўз сайловчиларига берган ваъда­сининг устидан чиқиб, бу йил ҳам 21 нафар кам таъминланган намозхон қарияга ҳажга бориш имкониятини яратиб берди.

Бундай ҳаяжонли дамларни интиқиб кутган нафа­­қадорлар Шафоат Шарипова, Муҳаббат Иса­маҳаммад қизи, Абдумажид Тўлахўжаев каби бўлажак ҳожиларнинг депутат ҳимматидан бошлари осмонга етди. Ишончли вакил Ф. Нурметов барча ташкилий ишларни адо этгач, аҳоли номзодларни бош масжид ёнида муборак сафарга кузатиб қўйди.

Уларга бош имом Олимхон қори, оқсоқол Қувонч ота Абдураҳмонов ва депутатнинг ўзи оқ йўл тилашди. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-08-16, 10:53 610
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.