26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Телефондан тўғри фойдаланяпсизми?

XXI асрга “Техника асри”, деб бежиз тариф берилмаган. Яқиндагина биз мўъжизага тенглаган техника, алоқа воситалари бугун болаларимизнинг қўлида “сайрамоқда”. Техника соҳаси шунчалик ривожланиб кетдики, эски авлод ускуналари эскириб улгурмасидан, олдингисидан ҳам кўпроқ ишларни бажаришга қодир кейинги авлоди пештахталаримизни қоплаб кетяпти. 

Тан олиш керак, сўнгги йилларда телефонларнинг бажарадиган вазифаларини ҳали тўлиқ ўзлаштириб бўлмасимиздан (аслида ўзлаштиролмаяпмиз) кўзни қамаштирадиган янгилари сотувга чиқиб келмоқда. Биз, ота-оналар ўзимиз учун энг азиз бўлган фарзандларимиздан “арзимаган матоҳ”ларни қизғанмай, насияга бўлса-да олиб, худди усиз яшаб бўлмайдигандек, (авваллари қандай яшашган экан) қўлларига тутқазмоқдамиз. 

Баъзида ўйланиб қоламан, биз уларнинг қўлига яхши мақсадда олиб берган замонавий телефонларимиз асл вазифаларидан кўра, тарбияни бузадиган ишлар билан “шуғулланмаётганмикан”? Менимча, унинг яхши томонидан ёмон томони кўпроқдек...

Бир нарсани қилишдан аввал, унинг ёмон оқибатларини ҳам ўйлаб қўй, деган гап бор. Албатта, ҳеч ким телефоннинг ихтиро қилинганидан норози эмас. Бироқ...

Қўлида замонавий телефони бор одамлар сўнгги йилларда турли селфиларнинг қурбонлари ҳақидаги видеоларни томоша қилмоқда. Турли телефон машмашалари кимларнингдир тақдирини ёмон томонга ўзгартириб юбораётгани ҳам сир эмас. Кимдир ёмон ҳолатга тушиб, жонини сақлаб қолиш учун курашаётган пайтда бир замондоши қўлида телефони билан унга яқинлашиб, ёрдам бериш ўрнига бўлаётган воқеани “тарихга муҳрлашга” ошиқишини қандай баҳолаш мумкин.

Миллий хавфсизлик қўмитасининг вилоятимиздаги департаменти ва ички ишлар идоралари ҳамкорликда 2017 йил 16 ноябрь куни махсус операция ўтказиб, унда Шимкент шаҳри ва Сайрам туманининг 11 нафар фуқароси террорчиликни тарғиб қилиш ва диний низо келтириб чиқарувчи хабарларни ижтимоий тармоқларда жўнатишда айбланиб, қўлга олинган эди. Афсуски, уларнинг орасида қандай хабар юбораётганини билмайдиган йигитчалар ҳам бўлиши мумкин, ахир. Ана шулар узоқ йилларга қамалдилар. Биламизки, телефон орқали хабарларни жўнатиш бир зумлик иш. Лекин унинг жавобгарлиги жуда оғир бўлишини ёшларимиз билиб олишлари зарур. Юқорида тилга олинган фуқаролар “ДАИШ”нинг бузғунчилик ғоясини ва халқаро террорчилар ташкилотининг материалларини Интернетда юборгани осонгина исботланган. Чунки, бошқаларнинг телефонида айнан шу материаллар кимдан юборилгани аниқ кўриниб турибди...

Телефонни шунчаки эрмак, деб биладиганлар, вақтичоғлик учун чиқарилган матоҳ санайдиганлар у келтирган зарарларни ҳам ўйлаб қўйсалар ёмон бўлмасди. Балки телефондан фойдаланиш маданияти тегишли даражада бўлиши учун бизга ҳам вақт керакдир...

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-08-16, 11:29 197
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.