26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонга қатор бошқармалар кўчди

Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев махсус сафар билан Туркистон шаҳрида бўлиб, кўчиб борадиган вилоят давлат идораларининг биноларини оралаб кўрди. У ердаги тайёргарлик ишлари билан танишган минтақа раҳбари кўчиш ишларини тезлаштиришни топширди. 

Вилоят ҳокими сафар давомида биноларда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишиб, уни сифатли ва тез якунлаш зарурлигини таъкидлади.

– Фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш учун давлат идораларида шароит яхши бўлиши зарур. Яъни, ходимларнинг иш жойи қулай ва зарурий техник ускуналар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу ишларни тезлаштириш керак, сабаби, саноқли кунлардан кейин шу ерда ишлаймиз. Мурожаат қилиб келган фуқароларга ҳам тегишли шароит яратилиши шарт, – деди Жансейит Қансейитули.

Умуман олганда, Туркистон шаҳрига 1203 штатга эга 27та маҳаллий ижро органи кўчирилади. Бугунги кунда вилоят бошқармаларининг асосий қисми кўчиб, ишга киришиб кетди. Бинони ижарага олиш, ижарага уй олиш, маошга устама ҳақ, бинони таъмирлашга Ҳукумат захирасидан маблағ ажратиш кўзланган. Ҳозирги кунда 13та минтақавий орган ходимлари аҳолига хизмат кўрсатмоқдалар. Давлат идораларини кўчириш тасдиқланган режага мувофиқ амалга оширилмоқда. Биринчи навбатда, давлат идораларининг тўлақонли иш юритишлари учун тегишли коммуникация ва алоқа тизимлари билан таъминлаш ишлари юритилмоқда. 

Бошпанага эҳтиёжманд давлат хизматчиларига ётоқхонадан 700га яқин ўрин тайёрланган.

Таъкидлаш жоизки, бундан кейин Туркистон шаҳрига кўчиб борган давлат хизматчиларининг ойлик маошига 20 фоиз қўшилиб, йил сайин бериладиган 30 кунлик меҳнат таътилига соғлигини тиклаш учун яна 7 кун таътил қўшиб берилади. Шунингдек, йил сайин соғломлаштириш пулига қўшимча бир ойлик маош миқдорида моддий ёрдам берилади. Қисқаси, давлат хизматчиси меҳнат таътили учун жами 3 ойлик маош миқдорида ҳақ олади.

Ҳокимлик мутахассислари бошпанасининг ижара ҳақи республика бюджетидан қопланиб, тегишли қўллов кўрсатилади. Шунингдек, шартнома асосида меҳнат қиладиган барча ходимлар ҳам ётоқхона билан таъминланади.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-08-16, 11:39 730
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.