26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мингга яқин давлат хизматчиси янги вилоят марказига кўчди

Туркистон вилояти ҳокимлиги давлат хизматчилари кеча Шимкент шаҳридан вилоят маркази – Туркистон шаҳрига кўчди. Тарихий лаҳзаларга бош-қош бўлган минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев икки аср давомида Қозоқ хонлигининг пойтахти бўлган, муҳим қарорлар қабул қилинган Туркистонга йўл олиб, хизмат қилишга бораётган фуқаролар, довюрак ёшлар тарих олдидаги буюк мақсадлардан бирини бажаришаётир, дейишга тўлиқ асос бор эканлигини таъкидлаб ўтди. 

– Ҳар бир мамлакат, ҳар бир вилоят, ҳар бир шаҳарнинг тарихида масъулиятли даврлар бўлади. Жорий йил 19 июнда Элбоши Фармони билан илгариги Жанубий Қозоғистон вилояти Туркистон вилояти бўлиб, унинг маркази Туркистон шаҳри деб тасдиқланди. Бу тарихий қарорни бажариш учун биз икки ой давомида тинмай меҳнат қилиб, бор кучимизни сафарбар этдик. Туркистон шаҳрида вилоят ҳокимлигига қарашли 24та бошқарма ва вилоят маслаҳати, жамоат кенгаши ва департаментлар ходимлари фаолият юритадиган идоралар тайёрланди. Биз бугун катта тарихий воқеанинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Бир пайтлар Элбоши Астанага кўчиш арафасида “Алматига сиғмаганликдан эмас, Алматини қиймай кетиб боряпмиз” деган экан. Биз ҳам Шимкентга сиғмаганликдан эмас, уни қиймай кетяпмиз. Туркистон – барча қозоқларнинг маънавий пойтахти. Шу боисдан уни ривожлантиришга, ободонлаштиришга ҳисса қўшишимиз керак. Эндиликда кўҳна шаҳарнинг туризм аҳволи яхшиланиб, янги иш ўринлари очилади. Мана, энди Туркистон вилояти ва Туркистон шаҳрининг янги даври бошланди, – деди минтақа раҳбари.

Шимкентдан кузатиш маросимида таниқли ёзувчи, “Алаш” халқаро мукофотининг лауреати Мархабат Байғут ва Давлат ҳамда жамоат арбоби Шалатай Мирзахметовлар табрик нутқи билан чиқиб, ҳокимлик хизматчиларига фаолияти давомида ютуқ ва омад тиладилар. 

Тадбир чоғида кузатиш маросимига келганларга қимиз ва бўғирсоқ улашилиб, тарихий воқеага шод-хуррамлик бахш этилди. 

Минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев бошлаган карвоннинг таркибида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда девон раҳбарлари, вилоят маслаҳати котиби ва девони, вилоят жамоат кенгашининг раиси ҳамда девони, “Нур Отан” партияси вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари ҳамда ходимлари, вилоят зиёлилари вакиллари, вилоят фахрийлари, мутасадди идоралар раҳбарлари, ҳоким девони хизматчилари, 28та минтақавий департамент раҳбарлари ва хизматчилари, 24та вилоят бошқармаси раҳбарлари ва хизматчилари, республика ҳамда маҳаллий ОАВ вакилларидан иборат, жами 1 мингга яқин киши бор. 

Туркистонга кўчиш маросими санъаткорларнинг куй-қўшиқлари ва рақсларига уланиб, барчага байрам кайфиятини улашди.

11та автобусдан иборат карвонни Туркистон шаҳри ҳокимлиги тантана билан кутиб олди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-08-20, 10:32 735
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.