26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат хизматчилари карвони Туркистонга келди

Жума куни Туркистон вилоят ҳокими Ж. Туймебаев раҳбарлигида 20 чоғли алп автобусларда вилоят давлат хизматчилари Шимкентдан Туркистонга кўчиб келишди. 

Тадбиркор Ғ. Акешов бунёд этган замонавий биноларда вилоят хокимлиги бошқармалари ҳамда департаментлар қўним топади. Таниқли оқин Б. Шўйбеков дўмбирада давлат хизматчилари карвони қадами қутлуғ бўлсин дея, бағишлов ўланини ижро этиб берди. Қозоқ миллий удумига кўра давлат хизматчилари карвони иштирокчилари бўғирсоқ ва қимрон билан қарши олинди. Сочқи сочилди – яхши ният ила. 

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев минбарга кўтарилиб, Элбошимиз Н. Назарбаев Фармони билан Туркистон вилояти ташкил этилиб, маркази Туркистон шаҳри деб белгиланиши муносабати билан давлат хизматчилари бу ерга келганини айтиб уларнинг ишига омад тилади. 

– Туркистонга кўчиш сабабини Элбошимиз ўз Фармонига имзо чекиш чоғида тушунтириб берди. Туркистон – қозоқ хонларининг пойтахти бўлган, тўққиз йўлнинг тугуни – Буюк Ипак йўли бўйида жойлашган. Туркистонда Абилайхандан бошлаб энг эъзозли хонлар, бийлар, султонлар дафн этилган. Буюк мутафаккир Аҳмад Яссавий ҳам шу заминда мангуликка қўним топган, – деди вилоят ҳокими. 

Шаҳар оқсоқоллар кенгаши раиси Ж. Азретбергенов бугунги кун тарихий эканини, давлат хизматчилари муваққат қийинчиликларга бардош беришса, замонавий бинолар барпо этилгач қийинчиликлар унут бўлишини таъкидлади. Тантананинг кириш қисми тугагач вилоят ҳокими 

Ж. Туймебаев вилоят маслаҳати котиби Қ. Балабиев, вилоят маслаҳати депутатлари, фахрий оқсоқоллар ҳамроҳлигида вилоят ҳокимлиги бошқармалари жойлашган бинони кўздан кечирди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-08-20, 10:36 746
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.