26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Соғинч

Бир куни тоғдаги дарёдан битта ажойиб сайқал топган тошни топиб олиб, уйга келтирдим. Тунда қандайдир нотаниш овоздан уйғондим. Овоз манбаини узоқ излаб, охири топдим. Чўнтагимдаги тошдан чиқаётган экан. Эрталаб, геолог танишимга телефон қилиб, воқеани унга айтдим. 

– Баъзи тошлар маълум вақт овоз чиқариши мумкин, – деди у. – Лекин сенга маслаҳатим, уни олган жойингга олиб бориб ташла. 

Шу пайт дадаси автоҳалокатда ҳалок бўлган беш ёшли жияним ойиси билан келиб қолди. Тошни унга кўрсатдим.

– Тоға, буни менга берақолинг, ўртоқларимга кўрсатиб, мақтаниб юраман.

Биз чой ичиб бўлгунимизча бола тошни ўйнаб юрди, кейин келиб:

– Тоға, бу тошни қаердан олгансиз, йиғлаяптику, балки, менга ўхшаб, дадасини соғингандир, – деди. 

Бола дадасини қанчалик соғинганини ҳис қилдим.

– Ҳа, жиян, у ҳақиқатан ҳам дадасини соғинган. Юр, бориб, дадасига бериб келамиз, – деб, тоққа чиқиб, олган жойимга ташлаб келдим. 

Ҳа, Оллоҳнинг табиатда яратган жуда кўп мўъжизаларига дуч келамиз. Фақат, уларни ўқиб, уқиб ололсак, бас.

А. АБДУФАТТОҲ, 2018-08-22, 10:32 701
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.