26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қирқ ҳунар соҳиби

Жорий йил август ойининг иккинчи якшанбасида нишонланган Қурувчилар кунида ажойиб инсон, собиқ ихтирочи-қурувчи, кўп қиррали ижодкор, таҳририятимизнинг ардоқли ходими, журналист Ҳайитмат Муҳиддиновга Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев “Вилоятга кўрсатган хизмати учун” медалини топширди. Бундан барчамиз қувондик. 

Ҳайитмат Муҳиддинов 1966 йили Шимкентдаги Кимё-технология институтини тамомлагач, меҳнат фаолиятини “Йирик панелли уй қурилиш комбинати”да усталикдан бошлаб, смена муҳандиси, катта муҳандис, муҳандис-лаборант, муҳандис-конструктор лавозимларида ҳормай-толмай меҳнат қилди. 

Шаҳримиздаги катта қурилишлар, шу жумладан, “Шимкент” меҳмонхонаси, темир йўл вокзалидаги 12 қаватли учта уй ва бошқа кўпгина иморатлар қад ростлашида муносиб ҳиссаси бор.

Унинг фидокорона меҳнатлари қурилиш трести, шаҳар, вилоят ва республика раҳбариятлари томонидан тақдирланган.

Ҳ. Муҳиддинов айни пайтда “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетасида фаолият юритмоқда. Унинг “Боболар руҳига таъзим”, “Тарих гувоҳ жасоратлар”, “Элнинг Элбошига ихлоси баланд”, “Қозоғистоннинг билимли ёшлари – Элбошимиз эътиборида”, “Забардаст олим, довюрак ва ватанпарвар давлат арбоби”, “Дунёни тебрантирган аёл” каби мақолалари муштарийлар қалбидан ўрин олган.

Фурсатдан фойдаланиб, қурувчи-муҳандис, журналист, меҳнат фахрийси Ҳайитмат Муҳиддиновни Қурувчилар куни билан яна бир бор муборакбод этиб, оиласига осойишталик, тан-соғлик ва келгуси ишларида омад тилаб қоламиз.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-08-22, 10:53 179
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.