26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Гавҳар” тикувчилик корхонасида

1960 йилдан 2002 йилгача Сайрамдаги Маиший хизмат кўрсатиш уйига раҳбарлик қилган Раҳимбой Турғунбоевни нафақат маҳаллий аҳоли, балки минтақадагилар тикувчи-бичувчи сифатида жуда яхши танийди. 80 ёшни қаршилаган бўлса-да, уни кўпчилик ҳамон “Раҳимбой портной”, деб улуғлайди. Чунки, у Тошкентдаги тикувчилик билим юртини тамомлаб келгач, Сайрамда костюм-шим тикишни йўлга қўйган экан... 

Раҳимбой Турғунбоевнинг тўнғич фарзанди Равшан ака ва келини Фарида Турғунбоевалар отакасбни улуғлаб, беш йил муқаддам “Гавҳар” тикувчилик корхонасига асос солган эдилар. Махсус кийимлар тикиш бўйича донг таратган цех бугунги кунда Қозоғистон Республикаси Қуролли кучлари, “Қазақстан темір жолы”, нефть қазувчилар, тиббиёт соҳаси ходимлари, ўт ўчирувчилар учун иш кийимлари тикмоқда. 

Шу кунда 30 нафар чевар фаолият юритаётган корхонада ходимлар учун барча шароит муҳайё. Бир маҳал иссиқ овқат бериладиган корхонада ошхона, омборхона, бичиш ва тикиш хоналари, белги, тамға ясайдиган хоналар мавжуд. 

Фарзандлари Гавҳар ва Сарвар бичув цехини бошқарса, ўғли Музаффар этикетка, тамға цехининг ишига бош-қош. Улар Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида таҳсил олишган ва ўз ихтисослари бўйича фаолият юритишмоқда.

“Гавҳар” тикувчилик корхонасида ҳар йили 5-10 нафар коллеж талабасининг амалиёт ўтаб, малакасини ошираётгани ҳам муассаса ютуқларидан бири бўлса, ажабмас. Чеварлар тайёрлаётган маҳсулотлар пишиқлиги, сифати билан бошқалардан ажралиб туради. Шу сабабли, буюртма ҳажми йилдан йилга ортиб бормоқда. Корхонани янада кенгайтириш, маҳсулот турини кўпайтиришни кўзлаган тадбиркорлар маҳаллий аҳолини ҳам иш билан таъминлаётганларидан мамнун. Кичик тадбиркорликка кенг имкониятлар яратилаётган Қозоғистонимизда улар доим давлат ғамхўрлигида.

Гавҳар УМАРОВА, бичув цехи иш юритувчиси:

– Корхонамиз замонавий тикув машиналари, ваакумли дазмол, қисқаси, барча зарур ускуналар билан жиҳозланган. Бино ҳам тикув цехига мўлжаллаб қурилган, ёруғ, шинам, озода. Маҳсулот ҳажмига қараб, тикувчиларимиз 50 минг тенгедан 100 минг тенгегача маош оладилар. Иш бошлаганимиздан буён биз билан бирга ишлаётган чеварлар – Кимёхон Ибрагимова, Зоҳида Абдуяҳёева, Нилуфар Эргашева, Юлдуз Ирисматова, Гўзал Сидиқметова, Наргиза Юсуповалар ёш мутахассисларга касб сирларини ўргатиб келишмоқда.

Кичик ва ўрта тадбиркорликнинг ривожланиши, юртдошларимизнинг фаровон ҳаёт кечиришлари йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилаётган ишбилармонларнинг жонажон Қозоғистонимизнинг энг ривожланган 30 давлат сафига киришида муносиб улуш қўшишига шак-шубҳа йўқ.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Муаллиф суратлари, 2018-08-22, 11:20 211
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.