26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ўқитувчи фақат бешта ҳужжат тўлдиришга масъул

Ундан ортиқ оғирлик юклатилса, мактаб раҳбари устидан шикоят қилиш, мумкин, дея хабар беради ҚозАхборот. ҚР Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Асхат Аймағамбетовнинг таъкидлашича, мазкур муаммо кейинги пайтда тез-тез кўтарила бошлади. Сабаби, ўқитувчилар қоғозбозликдан бўшамайди. Уларга талай ҳужжатлар тўлдириш вазифаси юкланмоқда. “Таълим ва фан вазирлиги жорий йили махсус буйруқ чиқарди. Унда мактаб ўқитувчиси тўлдирадиган ҳужжатларнинг аниқ рўйхати кўрсатилган. Булар бешта ҳужжат – журнал, кундалик, болалар билимини баҳолаш, жадвал ва фанлар режаси. Ўқитувчи фақат шу ҳужжатларнигина тўлдиришга мажбур. Улар бошқа ҳужжатлар учун бекорга вақт кетказишга мажбур эмас”, деди А. Аймағамбетов.

Унинг айтишича, ўқитувчиларга бундан ортиқ иш юклаш мумкин эмас. Мактаб раҳбари ортиқча иш қилишга мажбурласа, шикоят ёзиш ҳуқуқига эга.

– Бундай вазиятда таълимни назорат қилиш департаментига хабарлашиш мумкин. Мазкур департамент барча вилоятларда мавжуд бўлиб, ариза тушган заҳоти тегишли чоралар қўлланилади, – деди вазир муовини. 

Шунингдек, Астана шаҳрида Август анжуманининг пленар йиғилиши ўтди. Унда вазир Ерлан Сағадиев олий ўқув юртлари учун огоҳлантириш эълон қилди. 

– Ўтган йили давлат грантлари сони 10 мингтага ортди. Жорий йили 20 мингта грант ажратилди. Демак, олий ўқув юртларида жавобгарлик ҳам ортади. Биз таълим сифатини юксалтиришга катта эътибор қаратамиз. Буни қандай назорат қиламиз? Биринчидан, ёш мутахассисларнинг ишга жойлашиш рейтинги бўйича ҳар бир олийгоҳнинг ишини баҳолаймиз. Агар мазкур кўрсаткич қуйи бўлса, унда шу ихтисослик бўйича лицензияни олиб қўямиз. Бу – асосий кўрсаткич. Сабаби, меҳнат бозорида ҳар бир битирувчига талаб бўлиши керак, – таъкидлади Е. Сағадиев. Келгусида бу коллежларда ҳам худди шундай чоралар қўлланилади. 

, 2018-08-25, 12:04 234
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.