26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Устозлар Москвада бепул ўқийди

Туркистон шаҳрида ўтган вилоят август анжуманида минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев ўқитувчиларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш масаласига алоҳида тўхталди. 

Устоз обрўси – давлат обрўси эканини таъкидлаб ўтган ҳоким малакали мутахассис, ватанпарвар шахс тарбиялаш учун ўқитувчиларнинг билими ва куч-ғайрати мўл бўлиши кераклигини айтди. Вилоятдан учирма бўлган, ўзга минтақаларда хизмат қилаётган малакали мутахассислар ва педагогларни туғилган ерга чақириш зарурлигини уқтирди. 

Ўша йиғилишда Жансейит Туймебаев Туркистон вилоятида устозлар таркибига давлат томонидан ижтимоий қўллов кучайтирилганини таъкидлаб ўтди. Масалан, жорий йил сентябрь ойидан бошлаб миллий малака тестидан ўтган 4200 педагогнинг маоши тоифаларига қараб 30-50 фоизга кўпаяди. Бунга вилоят бюджетидан 1 млрд. 67 млн. тенге ажратилди. Янгиланган таълим мазмуни асосида дарс бераётган 32 мингдан зиёд узтоз маошига 30 фоиз устама қўшилади. Бунга бюджетдан 10 млрд. 290 млн. тенге қараштирилган. 

– Вилоятимиз Туркистон номи билан аталиб, вилоят марказининг Туркистон шаҳрига кўчиши ҳам устозларга ижобий таъсир қилмоқда. Агар, сизлар Туркистон шаҳрига келган тақдирда ойлик маошларингизга 20 фоиз устама, меҳнат таътилингизга 7 қўшимча кун, 1 ойлик маош миқдорида соғликни тиклаш учун ҳақ қўшилади. Ижтимоий соҳа хизматчилари ва устозлар қавми учун Туркистон вилоятининг 13 туманида сармоядорлар ҳисобидан 14 минг квадрат метрга эга 31та уй қурилмоқда, – деди вилоят ҳокими. 

Бугунги кунда Туркистон вилоятида касб-ҳунар таълими сифатини кўтариш масаласига ҳокимлик томонидан эътибор кучайтирмоқда. Минтақамизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги муҳим соҳалардан бири – техник ҳамда касбий таълимдир. Сабаби, касбий таълим муассасаларини битирган талабаларнинг 25-30 фоизи иш билан таъминланмай келади. Бу давлат буюртмасини тўғри шакллантирмаганлик оқибати. Жамиятга аниқ қандай мутахассислар керак экани пухта тадқиқ этилмаганлиги сабабли ёшларнинг аксарияти дипломга мос иш тополмай юрибди. Ана шу камчиликларни бартараф этиш мақсадида бу йил касбий мутахассис тайёрлаш йўналишида давлат буюртмасини тартибга келтириш учун 7та ишчи гуруҳи тузилган. Ишчи гуруҳ жамиятга жуда зарур мутахассисларни саралаб олади. Ўша янги шакл бўйича бу йил минтақага керакли мутахассислар тайёрланади, ишсизлар сони камайиб, давлат маблағи фойдали мақсадга сарфланади. Бу йил давлат буюртмасига республикадан 3 млрд. 900 млн. тенге, вилоятдан 17 млрд. тенге ажратилди. Пухта режалар асосида касбий билимнинг сифати кўтарилиб, вилоят иқтисодиётига зарур мутахассислар тақчиллиги масаласи ҳам ҳал бўлади. 

Туркистон вилоятининг ўқитувчилари учун яна бир хушхабар бор. Бу йил биринчи марта минтақа устозларига М. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг магистратурасига 20та грант ажратилди. Улар учта соҳа бўйича жаҳондаги энг машҳур ўқув юртларининг бирида малака ошириб қайтади. Бундай эзгу ишга вилоят бюджетидан маблағ ажратилган. Шунингдек, Қазиғурт туманида жойлашган Ж. Қаппаров номидаги физика-математика йўналишида билим берадиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатга сиртдан келган ўқитувчилар учун 15та хусусий уй қурилиши учун ҳужжатлар тайёрланмоқда. 

Бундай ташаббуслар Туркистон вилоятида таълим соҳасини янги зафарларга ундайди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-08-25, 12:33 652
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.