26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят ҳокими 39 болага таълим грантларини топширди

2017-2018 йил етим ва ота-она ғамхўрлигисиз қолган 197 бола 35 нафари болалар уйи тарбияланувчилари 11-синфни тамомласа, улардан 190 нафари ЯМТда қатнашиб, қолган 7 нафари ишлашга ният билдирди. 

ЯМТда қатнашган 190 битирувчининг 86 нафари қуйи поғонадан ўтиб, 3 нафари республиканинг бошқа минтақаларида билим олишга қарор қилди, 44 нафари давлат буюртмаси орқали ўқийдиган бўлди, қолган 39 болага вилоят ҳудудида жойлашган олий ўқув юртлари раҳбарлари ҳомийлик қилиб, давлат грантига эришмаган тақдирда ҳам бепул ўқиш учун ўринлар бўлиб берди. 

Қуйи поғонадан ўтмаган 104 нафар битирувчи эса хоҳлаган мутахассислик бўйича техник ва касб-ҳунар ўқув юртларида бепул билим олиши учун имкониятлар яратилди. 

Мактаб битирувчиларини мустақил ҳаётга қадам қўйиши билан табриклаб, уларнинг қувончига шерик бўлган вилоят ҳокими Ж. Туймебаев олий ўқув юртларида таълим олиш учун имконият яратиб берган раҳбарларга “Алғыс хат”лар топширди. 

– Сўнгги йилларда шаклланган анъана бўйича вилоятдаги олий ўқув юртлари сизларга ёрдам қўлини чўзиб, бепул ўқиш имкониятини яратиб бермоқда. Шу таълим муассасаларини обрў билан бошқараётган оғаларнинг бу яхшилиги учун сизларнинг номингиздан миннатдорчилигимни билдириб, ташаккур айтаман, – деди вилоят раҳбари. 

Минтақадаги 11та олий ўқув юртидан юқорида таъкидланган битирувчиларга ўринлар берилди.Шулардан Жанубий Қозоғистон педагогика университетига – 1та, Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университетига – 11та, Халқаро гуманитар техника университетига – 2та, Х. А. Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университетига – 5та, М. Ауезов номли Жанубий Қозоғистон давлат университетига – 8та, Минтақавий ижтимоий-инновациявий университетига – 3та, Қозоғистон муҳандислик-педагогика халқлар дўстлиги университетига – 2та, “Шимкент” университетига – 1та, Жанубий Қозоғистон давлат фармацевтика академиясига – 2та, М. Сапарбаев номидаги ЖҚГИга – 2та йўлланма берилди.

– Тулкибош туманидаги Собир Раҳимов номли умумий ўрта мактабни тамомладим, – дейди биз билан суҳбатда Севил Турсунова. – Мен болалигимдан шифокор бўлишни орзу қилар эдим. Ота-онам ёшлигимда вафот этишган. Озми-кўпми ҳаёт қийинчиликларини бошимдан ўтказдим, лекин билим олиш учун бутун куч-ғайратимни сафарбар этдим. ЯМТда қатнашиб, 93 балл тўпладим, лекин олий тиббиёт институтига кириш учун тўплаган балл етарли эмас. Бугун эса вилоят ҳокимининг қўллови натижасида кўриб турганингиздек, мен ҳам тенгдошларим каби Туркистон шаҳридаги Х. А. Яссавий номидаги қозоқ-турк университети тиббиёт факультетининг талабаси бўлдим.

Тадбир сўнггида вилоят раҳбари, олий ўқув юртларининг раҳбарлари, ўқитувчилари ва бўлажак талабалар эсдалик учун суратга тушдилар.

Саодат МЎМИНБОЙ қизи, 2018-08-25, 12:43
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.