26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ота дуоси

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида шундай дейилган: “Уч нарса бор, кимда у бўлса, Аллоҳ таоло унга раҳмат назари билан қарайди ва жаннатга киритади: заифга меҳрибон бўлиш, ота-онанинг дуосини олиш, қўл остидагиларга яхшилик қилиш”. 

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч дуо мустажобдир. Уларда шак йўқ: мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзандига дуоси», дедилар».

Қишлоғимизда бир умр чўпонлик қилган Бакир оға бўларди. Вафоти олдидан олтита ўғлини чақириб, тоғ яйловидаги олтита булоқдан сув олиб келишни топширди. Эртасига улар сув олиб келишди. Қария бирин-кетин идишлардаги сувни татиб кўриб, фақат кичик ўғли Асадбек айтилган булоқдан сув олиб келганини, қолганлариники уйдаги қудуқ суви эканини айтиб, жон берди. 

Бу воқеага гувоҳ бўлган отахоннинг дўсти Аҳмад ота афсус билан, деди:

– Ота дуоси – мустажоб дуо. Агар сизлар айтилган булоқлардан сув олиб келганингизда, оталарингнинг умрини бир муддатга бўлса ҳам узайтирган бўлардингиз. Отангиз дуосини олиб қолардингиз...

Бакир оғанинг йилини бериб бўлгач, олти ўғил отаси айтган булоқлардан сув олиб келиб, унинг қабрига бориб, кечирим сўрашди. 

– Мана, отажон, сиз айтган булоқлардан сув олиб келдик, биз, гумроҳ ва нодон ўғилларингизни кечиринг, – дейишди. 

Баъзан инсонни тириклигида қадрламаймиз, вафотидан сўнг қилган яхшиликдан не фойда? Ваҳоланки, ота дуосидан кучли дуо йўқ, дунёда. Фозил қори Собиров отаси ҳақидаги бир воқеани айтиб берган эди. Отаси Ёсин қорининг қариган чоғида хотираси йўқола борган экан. Ҳар куни кечқурун «ўғлим, мени уйимга олиб бориб қўй», дер экан. Ўғил отасини машинага ўтқазиб, шаҳарни айлантириб, уйига қайтиб келар, «мана, отажон, уйимизга келдик», дер экан. Отаси «ўз уйинг яхшида, ўғлим», деб, овқатини еб, уйқуга кетар экан. Бу ҳол ҳар куни такрорланса ҳам, ўғил бирор марта «дада, эсингиз жойидами, ўз уйингизда ўтирибсизку», демаган экан. 2000 – йилларнинг бошида Фозил қори ишсиз қолиб, машинасини ҳам сотиб юборибди. Шунда отаси «ўғлим, мени уйимга олиб бориб қўй», деса, аравачага кўрпача солиб, ҳовлиларни айлантириб, «мана, отажон, уйимизга келдик», дер экан. Отаси вафоти олдидан бир куни «ўғлим, қўлингни оч, сени бир дуо қилай», дебди. 

– Илоё ишингга барака бериб, икки дунё саодатига эришгин, толеинг баланд бўлсин, имонинг бут, тан-жонинг соғ-саломат бўлсин, топган-тутганингга Аллоҳ барака берсин, дунёнинг подшолари ортингдан юрсин!, – дебди. 

Ўғил ўйлабди: «отам хотирасини йўқотган бўлса, қандай қилиб, мен, ишсиз бир банданинг орқасидан дунёнинг подшолари юради?», деб ўйлабди.

Орадан кўп вақт ўтмай, Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг калом илми асосчиларидан бири, ҳадис ва фиқҳ равнақига улкан ҳисса қўшган йирик аллома, Ислом дини равнақига муносиб ҳисса қўшган буюк инсон Имом Абу Мансур ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги қарори қабул қилиниб, 2000 йили Самарқанд шаҳридаги Чокардиза қабристони ўрнида буюк алломанинг улуғвор мақбараси ва обод зиёратгоҳи бунёд этилиб, имом Мотурудийнинг мақбараси очиладиган бўлибди. Очилиш маросимига барча мусулмон давлатлари, қўшни республикалар раҳбарлари келишибди. Улар қаторида Фозил қори ҳам таклиф қилинибди. Тадбирда Давлат раҳбари Фозил қорига «Қани, қори ака, бошланг!», дебди. 

Мақбарининг ичига кирганида Фозил қори ўзини тутолмай, кўз ёшларини яшира олмай қолибди. 

Араб давлатлари раҳбарларидан бири ундан сўрабди:

– Қори ака, шундай кунда ҳам йиғлайсизми, ахир бутун дунёнинг подшолари сизнинг орқангиздан эргашган кун бўлса?

Фозил қори:

– Йиғлашимнинг сабаби бор, – дебди. – Мен бугун хотирасини йўқотган бўлса ҳам, отамнинг дуоси ижобат бўлганидан йиғлаяпман. Отам менга «дунёнинг подшолари ортингдан эргашсин», деб дуо қилган эди, – деганида, Арабистон подшосининг кўзларида ҳам ёш қалқиган экан. 

Отасини қариялар уйига топширган, топшираётган фарзандларни олдинда нималар кутаётганини шу воқеалардан билиб олиш мумкин. Шунча дуо, покиза тилаклардан бенасиб қолаётганларни кўриб, куйинасан, холос.

Авазхон АБДУФАТТОҲ, 2018-08-25, 12:49 166
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.