26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тўрт ойда 26 мингдан зиёд киши иш билан таъминланди

Буни ЖҚВ Минтақавий ком­муникациялар хизматида ви­лоятдаги иш билан таъмин­лашни мувофиқлаштириш ва ижтимоий муҳофаза  со­­­­­ҳасидаги 2017 йил­нинг 1 май ойигача бажа­рилган ишлар ҳақида ўтган матбуот анжуманида бошқарма раҳ­бари Асия Темирбаева маълум қилди. Унинг ай­ти­­­­­шича, ўтган йилнинг яку­­­­­нига кўра минтақада 1 147,2 минг киши иш билан таъминланса, шундан 502,8 минг нафари ўзини-ўзи иш билан таъминлаган экан.

– 2017 йили давлат ҳамда соҳа­вий  дастурлар асосида 66764 янги иш ўрини очилиши режа­ланиб, шундан, 5677 кишини бандлик муассасалари орқали ишга жойлаштириш кўзда тутилди. 2017 йилнинг 1 май ойи­гача 4870 янги иш ўринлари очилди. Шундан, 115 ўрин – “Индустриявий-инновациявий ривожланиш” дастури (42,1 фоиз), 396 ўрин – “Бизнеснинг йўл хари­таси – 2020” (55,9 фоиз), 3987 ўрин давлат соҳавий дастурлари орқали (23,1 фоиз), 237 ўрин – “Минтақаларни ривожлантириш” давлат дастури доирасида (0,6 фоиз) очилган. Янги иш ўринларига 1201 фуқаро иш билан таъминлаш органлари орқали ишга жойлаштирилган, – деди Асия Қурал қизи.

Мухбирлар билан бўлган му­ло­­қотда бошқарма раҳбари жо­рий йилдан бошлаб амалга оши­­­рилаётган “Натижали иш би­­­лан таъминлаш ҳамда ом­ма­вий тадбиркорликни ривож­лан­тиришнинг 2017-2022 йилларга мўлжалланган дастури”ни амалга ошириш жараёнини маълум қил­ди. Уч йўналиш бўйича амалга оширилаётган янги дастур доира­сида республика бюджетидан 10879,6 млн. тенге ажратилиб, 64 314 кишини қамраб олиш кўзда тутилади.

Яъни биринчи йўналиш  (Дастур иштирокчиларини техникавий ҳамда қисқа мавсумли касбий ўқиш билан таъминлаш) бўйича 2017 йили 11 437 кишини ўқитиш кўзда тутилса, 2,5 йил вақт ичида техникавий ҳамда касбий таълимга 4 584 киши жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб йўлланади. Бундан ташқари, ишчи кадрларни меҳнат бозорида талабга эга касблар ва малакалар бўйича қисқа муддатли касбий ўқитишга 6853 кишини (май, июнь ойида) йўллаш режаланмоқда.

Иккинчи йўналиш (Оммавий тадбиркорликни ривожлантириш) доирасида шу йил 1500 кишини тадбиркорлик асосларига ўқитиш, 2075 кишини кичик насиялашда қатнаштириш  режаланиб, жами 3575 кишини қамраб олиш қараш­тирилган. 2017 йилнинг 1 майига қадар 101 киши тадбиркорлик асосларига ўқишга йўлланди.

Учинчи йўналиш (Аҳолини иш билан таъминлашга ёрдамлашиш ҳамда меҳнат захираларининг мазмундорлиги орқали меҳнат бозорини ривожлантириш) доира­сида 49302 кишини қамраб олиш кўзда тутилган. Йил бошидан буён 4 ойда 25 426 дастур иштирокчисига ижтимоий қўллов чоралари кўрса­тилди. 

Матбуот анжуманида А. Те­мир­баева кам таъминланган фуқа­роларга ижтимоий қўллов кўрсатиш ҳақида ҳам айтиб ўтди. Унинг маълумотича, йил бошида кам таъминланган фуқаролар сони 886 кишини, ёки вилоят аҳолисининг 0,03 фоизини ташкил этган. 2017 йилнинг 1 май ойигача уларнинг сони 6,7 фоизга камайиб, 827 кишига ёки вилоят аҳолисининг 0,03 фоизига тушган.

Шунингдек, “Өрлеу” лойиҳасининг амалга оширилишини маълум қилган раҳбар имконияти чекланган фуқароларни ижтимоий қўллов доирасидаги ишларнинг боришига ҳам тўхталиб ўтди.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-05-30, 11:06 695
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.