26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“ҚАУЫН FEST”да тилёрар қовунлар намойиши

Жетисай тумани, Жетисай шаҳридаги марказий истироҳат боғида “ҚАУЫН FEST” вилоят фестивали ўтди. 

Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастури доирасида илк бор ўтказилган фестивалда вилоятимизнинг туман, шаҳарлари ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидан меҳмонлар қатнашдилар. 

Туркистон вилояти ҳокимлигининг ташаббуси билан бошланган тадбирга Мақтаарал ва Жетисай туман ҳокимликлари бош-қош бўлди. Фестивални ўтказишдан мақсад – полиз маҳсулотларининг турларини кўпайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш учун шароитлар яратишдан иборат эди. Меҳнаткаш бободеҳқонларнинг мартабасини оширишга бағишланган тантанада вилоят раҳбари Жансейит Туймебаев ҳудудда қишлоқ хўжалиги соҳасининг салоҳияти юқори эканлигига тўхталди.

– Вилоятимизда етиштириладиган полиз маҳсулотларининг 40 фоизга яқини далада қолиб кетаётгани сир эмас. Деҳқонларнинг заҳматли меҳнати зое кетмаслиги учун ана шу йўналишга алоҳида эътибор беришимиз зарур. Бунинг учун қовун ва тарвузнинг ватани ҳисобланган – Жетисай ва Мақтаарал туманларида полиз маҳсулотларини қайта ишлайдиган цех ва корхоналар очишимиз керак. 2018 йили Туркистон вилоятида “Маънавий янгиланиш” дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар ва тадбирлар қайта кўриб чиқилган ва миллий қадриятларимизнинг нуфузини оширишга асослантирилган эди. Натижада вилоятимизнинг турли минтақаларида мавзулари ҳар хил бўлган тадбирлар ўтказила бошлади. “ҚАУЫН FEST”ни уларнинг давоми, десак ҳам бўлади. Эндиликда ҳар йили қовун, полиз маҳсулотларига оид турли танлов ва ярмаркалар уюштирамиз, – деди вилоят ҳокими.

Умуман олганда Жетисай ва Мақтаарал туманларининг иқлими полиз маҳсулотлари етиштиришга жуда қулай. Мирзачўлдаги фестивалда ўзга ҳудудларнинг деҳқонлари ҳам қатнашгани мақсадга мувофиқ бўлди. Улар 27 хил қовундан 30 тонна олиб келишибди. Фестивалда қовун ва тарвуз ярмаркаси уюштирилди. Шунингдек, тадбирда қиём тайёрлаш мусобақаси, “Энг катта қовун”, “Энг ширин тарвуз”, “Энг мазали мураббо”, “Энг яхши полиз маҳсулотларини тавсия қилган овул ҳокимлиги” номинациялари бўйича мусобақалар уюштирилиб, бош совринга автомобиль қўйилди. Тадбирда Жетисай туманидан 9та овул округи, вилоятимизнинг 8та туман ва шаҳридан йирик ширкат хўжаликлари қатнашди.

Бу йил туркистонлик полизкорлар 61,4 минг гектарга қовун ва тарвуз уруғини қадашган эди. Жетисай ва Мақтаарал туманларида 19500 гектар ерга қовун, 7564 гектарга эса тарвуз экилган. 

Вилоятимиз деҳқонлари жорий йилнинг 7 ойида Россия, Беларусь Республикаси, Латвия ва Германия давлатларига 80 минг тоннадан зиёд қовун ҳамда тарвуз экспорт қилишди. Жумладан, Россия бозорларига 60 минг тоннадан кўпроқ полиз маҳсулотлари жўнатилди.

Фестивалда иштирок этган маҳаллий аҳоли ва меҳмонлар мазаси “тилни ёрадиган” қовунлардан тотиб кўришиб, илк бор ўтказилган “ҚАУЫН FEST” фестивалидан мамнунлигини яширишмади.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-08-25, 15:46 608
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.