26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммити бошланди

Нурсултан Назарбаев, шунингдек, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси муассис-давлатлари раҳбарлари саммитида иштирок этди. 

Жамғарма Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари ҳамкорлигида Орол денгизи ҳавзасида экологик инқирозга барҳам бериш ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш мақсадида тузилган минтақавий ташкилотдир. Таъсисчи давлатлар ушбу жамғармага галма-гал уч йилдан раислик қилади ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари навбати билан Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Президенти этиб сайланади. 2017 йилдан 2019 йилгача жамғармага Туркманистон раислик қилади.

Саммитда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Президенти Сооронбай Жеенбаев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон иштирок этмоқда. Мажлисда жамғарма фаолиятини такомиллаштириш, минтақадаги экологик вазиятни яхшилаш, сув ресурсларини мувофиқлаштирган ҳолда бошқариш, бу борада Марказий Осиё мамлакатларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Оролбўйи минтақасидаги экологик вазият ўнглаб бўлмайдиган ҳолатга келган, унинг салбий таъсири тобора кенгайиб бораётган бугунги шароитда давлат раҳбарларининг ижтимоий, иқтисодий, экологик хавфсизликни таъминлаш борасидаги ҳамфикрлилиги алоҳида аҳамият касб этади.

Ўтган даврда ОҚХЖ доирасида минтақада мураккаб сув хўжалиги масалаларини ҳал этиш, сув тақсимоти, Орол денгизи ҳавзасида сув ресурсларини биргаликда бошқариш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорлик борасида қатор шартномалар ҳамда битимлар имзоланди.

Орол ҳалокати оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича 2013 – 2017 йилларга мўлжалланган мажмуавий чора-тадбирлар дастури доирасида 500дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди. Уларнинг ярмидан кўпроғи миллий лойиҳалардир.

Саммитда, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларининг ҳаракатларини бирлаштириш, Оролбўйи ҳудуди учун экологик тоза технологиялар ишлаб чиқиш ва жорий этишга хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Саммитда имзоланган ҳужжатлар асосида Оролбўйи мамлакатлари учун БМТнинг махсус Концепцияси қабул қилинади. 

Akorda.kz, 2018-08-25, 15:56
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.