26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Дори-дармон нархлари назоратда

Қозоғистонда дори-дармонлар нархларини созлаб турадиган қонун лойиҳаси тайёрланмоқда, деб хабар беради ҚозАхборот.

– Бугунги кунда барча тиббиёт муассасаларида бепул тиббий кафолатланган ҳажмда харид қилинадиган ҳамда дорихоналардаги дориларнинг баҳоларини созлаб туриш масаласи кўтарилмоқда. Элбошининг махсус топшириғи бор. Ҳозирги кунда, афсуски, дори-дармонлар турли ҳудудларда турли нархда сотилади. Масалан, бир дори Алматида 100 тенге турса, худди шу дори Ўролда минг тенге бўлиши мумкин. Энг муҳими, бу – дестрибютор баҳоларини шакллантириш натижасида пайдо бўлади, – деди “СК-Фармация” МЧБ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Берик Шарип Астанада ўтган давра суҳбатида.

Унинг айтишича, фуқаролар дори-дармонларни бир хил нархда харид қилиши учун соғликни сақлаш бошқармаси томонидан янги буйруқ лойиҳаси ҳавола қилинмоқда.

– Алоҳида ҳамда улгуржи харид вақтида дорилар баҳосини назорат қилиш учун янги буйруқ лойиҳаси тайёрланди. Шунинг учун тиббиёт муассасалари, дестрибютор компаниялари томонидан, заводлардан таклифлар келиб тушмоқда, – деди у.

Берик Шарипнинг айтишича, янги ҳужжат кучга кирса, нафақат мамлакат, балки хориж дори-дармонларига ҳам талаб бирдек қўйилади.

– Бизда дори воситалари, тиббиёт буюмлари ҳамда тиббий техникани таҳлил қилиш миллий маркази бор. Унинг доирасида дори-дармонлар бозорида иштирок этувчиларнинг барчаси баҳоларни рўйхатдан ўтказади. Сўнг дестрибютор қўшимча баҳодан фойдаланиб, дорилар бирдек нархда тўғридан-тўғри барча ҳудудларга сотилади. Ҳужжат қабуллангандан кейин, албатта, бизда, биринчидан, фармация қўмитаси дорихоналардаги дориларнинг баҳосини назорат қилиб туради. Иккинчидан, дори-дармонларнинг чеклари сақланиб, баҳоси қимматлаштирилгани ҳақида фармация қўмитасига шикоят келиб тушса, баҳони асоссиз кўтарган дорихоналарга жарима солинади, – деди у.

Дори воситаларининг нархлари юқорида таъкидланган миллий марказ сайтида эълон қилинади.

М. УСМОНОВА, 2018-09-10, 11:09
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.