26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шимкентда 17-рақам билан юрасиз

Шимкентдаги ихтисослаштирилган АХКМда 17-минтақа рақам белгиси берила бошлади.

“17” рақамли номернинг дастлабки эгаларидан бири Шимкент шаҳрида яшовчи Алия Ўналбек бўлди. У автомашинасини ихтисослаштирилган АХКМда расмийлаштирди. 

Барчангизга маълумки, яқинда Шимкент республика мақомини олди, Туркистон шаҳри эса вилоят марказига айланди. 

Шу боисдан автотранспорт воситаларини расмийлаштиришда ўзгаришлар ўрин олди. Энди Шимкент шаҳрининг аҳолиси учун “17” рақамли номерлар чиқарилади. Туркистон вилоятида эса автотранспорт ҳайдовчилари учун “13” рақами ўзгаришсиз қолади. Айтганча, “Автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш” давлат хизматлари андазаларига мувофиқ, Шимкентни ҳам қўшганда бошқа минтақаларда ўзгариш бўлмайди. 

Туркистон вилоятида Шимкентдаги 8та АХКМни ҳисобга олганда давлат корпорациясининг 25 фронт-офиси хизмат кўрсатади. Шулардан бири – автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини беришга ихтисослаштирилган марказдир. Унда заруриятга қараб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун нарколог, психиатр ва бошқа тиббий кўриклардан ўтиш мумкин. Бундан ташқари автоҳайдовчилар транспортларини Туркистон ва Сайрам туманларидаги ихтисослаштирилган АХКМ шўъбаларида рўйхатга қўйишлари мумкин. 

Шимкентдаги ихтисослаштирилган АХКМ орқали йил бошидан буён 25 мингдан зиёд ҳайдовчига гувоҳнома берилиб, 130 мингдан зиёд автотранспорт рўйхатга олинган.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-09-10, 11:13 184
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.