26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Абуали аканинг ажойиб ташаббуслари

Кентов шаҳрига қарашли Қорачиқ қишлоқ округидаги ҳидоят илмининг эътиқодли вакили, таниқли тадбиркор Абуали Исмоилов билан бундан икки йил муқаддам Қарноқнинг Дўдаган қирларида, у ўзи барпо этган боғда вилоятдан келган матбуот вакиллари билан биргаликда учрашган эдик.

Минг йиллар мобайнида қақраб ётган қирда ажойиб боғ яратиб, томчилатиб суғориш усулини жорий этган, шу иқлимга мос кўчатлар экиб, ҳосил ола билган, боғларга бир неча чақиримдан йўл олиб келган Абуали Райим ўғли деҳқончилик, боғдорчилик борасидаги билими ва амалий ишлари билан журналистларда улкан таассурот қолдирган эди ўшанда. «Жанубий Қозоғистон» газетасида суратлар билан мақола чоп этгандик. 2018 йилнинг иккинчи ярми учун «Жанубий Қозоғистон» газетасига обуна масаласида мурожаат қилганимизда Абуали Райим ўғли фарзандлари Абдулмуҳсин, Муаттар, Ҳафизулло, Раҳматуллолар таҳсил олган ва олаётган қадрдон Қорачиқ қишлоғидаги “Турон” мактаби аълочи ўқувчиларидан 25 нафарига, шунингдек, Қарноқ қишлоғидаги М. Қошғарий номли мактаб ўқувчиларидан 25 нафарига, жами 50 дона газетани ўз ҳисобидан обуна қилдириб, улкан ҳиммат кўрсатди. Туркистондаги Тойир Абдувалиев бошлаб берган ташаббусни Абуали Исмоилов амалда қўллаб қувватлади. Мен Абуали Райим ўғлига ҳимматларнинг энг улуғи толиби илмга қилинган ҳиммат эканлигини айтганимда фикримни тасдиқлаб, ўзи ҳам ҳадиси шарифдан мисол келтирди. 

Ҳадисда айтиладики, – деди Абуали Райим ўғли – аҳли кечаси китоб мутолааси устида ухлаб қолган толиби илмнинг уйқуси обид (эътиқодли намозхон)нинг туни билан қилган тоат-ибодатидан афзалдир”. Абуали Исмоиловнинг ушбу ташаббусига миннатдорчилик билдириб, Туркистон ва Кентов шаҳарлари учун давлат томонидан белгиланган режа бажарилишига баракали ҳисса қўшганини фахр ила қайд этамиз. Лекин бу бари эмас. Суҳбат асносида Абуали Исмоилов ўз режаларини биз билан баҳам кўрди. Қуйида унинг яна бир ташаббуси ҳақида ҳикоя қиламиз. 

Кулолчилик – 

ҳам ҳунар, ҳам санъатдир 

 

Абуали Райим ўғли кўҳна Туркистон шаҳрида кулолчилик соҳасини ривожлантиришга қунт қилганини, бу бир томондан ўзининг хоббиси эканлигини айтганида қизиқишимиз янада ортди. Мана, чироғдон, шамдон, деди у ажойиб нақшлар билан безатилган, бир қарашда ноёб кўзага ўхшайдиган, аммо ичкарида ўрнатиладиган шам ёнганида ёғдуси хонани нафақат ёритиши, балки шамдон деворидаги нақшлар акси деворларига тушиб мисли нақшланганидек таассурот қолдиришиганини тушунтирди. 

– Дубайдаги Абу-Даби масжидида мана шундай чироғдон-шамдонлар ҳам ёруғлик улашади, ҳам масжиднинг оппоқ деворида ранг-баранг нақшлар аксни беради. Ўшанда ҳавас қилиб, ўзимизнинг қадрдон ва табаррук Туркистонда ҳам мана шу соҳани тараққий эттирсам, деб ният қилгандим. Зиёратчи туристлар учун қўлда тайёрланган кулолчилик маҳсулотлари ажойиб сувенир вазифасини ўтайди. Кулолчилик ҳам ҳунар, ҳам ноёб санъат ҳамдир. Ўзим ҳам лойни тобига келтириб, кулолчилик дастгоҳини айлантириб шакл ясаганимда завқ оламан. Бунинг таассуроти ўзгача, – дейди Абуали Исмоилов. 

Туркистон шаҳри вилоят ҳамда туркий халқлар маьнавий маркази сифатида тараққий этаётган, вилоят ҳокими Ж. Туймебаев барча тадбиркорларни шу қутлуғ ишга чорлаётган бир пайтда тадбиркор А. Исмоиловнинг ташаббуси нур устига нур бўлди. Сифатли хомашё сифатида Саврон замини тупроғидан фойдаланилади. Агар муштарийларимизнинг ёдида бўлса, Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини бунёд этишда Саврон тупроғидан қуйилган пишиқ, мустаҳкам ғиштлар ишлатилган. Яссавий мақбараси пойида ўша давр манзарасини акс эттирувчи пахса уйлар қурилади, уларда эса Абуали ака таклиф қилаётган ҳунармандлар, хусусан, кулолчилик соҳаси усталари ҳам зиёратчи туристлар учун сувенирлар тайёрлашади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Ж. Туймебаев такрор-такрор мурожаат этиб, улкан ишга ҳисса қўшишга барчани чорламоқда. Мақоламиз қаҳрамони, ҳимматли тадбиркор Абуали Исмоилов ҳам ишчанлик фазилатини намойиш этиб, шу умумхалқ карвонига муносиб ҳиссасини қўшишига ишончимиз комил. 

 

Суратларда: кулол ва у ясаган буюмлар.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-09-10, 11:19 742
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.