26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Соғлигингизга бепарво бўлманг!

Нега ҳозирги кунда аёллар касал­­­­­­ликлари кўпайиб бормоқда? Ачинар­лиси, улар хавфли, давоси йўқ саратон касалликларига айланиб, сўнги ўлимга ҳам олиб боради. 

Аёл, она, авлодлар давомчиси – биринчи навбатда ўз сало­­­матлигини ўйлаши керак эмас­ми? Соғлом онадан – соғ­­­лом авлод дунёга келади. Худ­­­­­­­­­­­­­­­ди шу мавзуда тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш мақсадида “ЖАҲОН МЕД” хусусий кли­­­­­­­­­никаси акушер-гинекологи Феруза ЙЎЛДОШЕВА билан суҳбатлашдик.

– Феруза Озодбековна, мин­тақамизда энг кўп учрай­диган аёллар касалликлари ҳақида маълумот берсангиз. Гинеколог кўригидан мунтазам ўтиб туриш шартми?

– Ҳурматли газетхонлар, аёл­лар, оналар, опа-сингиллар.  Сизларга ўлкамизда энг кўп учрайдиган аёллар касал­лик­лари ҳақида маълумот бер­­­­­­­сам, булар асосан жинсий ка­сал­лик­лардир. У иммунитет тақ­­чил­лиги, ночорлаши, қон кам­лиги, стресслар, кўп чарчаш ту­­­­­­­­­­­­­­­­­файли келиб чиқади, Чунки биз­­­­­­нинг вилоятдаги аёллар жуда меҳ­­­наткаш, бунинг устига меҳнати оғир. Улар кам дам олишади, кўп аса­бийлашади. Шунингдек, эко­логиянинг ҳам таъсири бор.

Шу сабабли, турли касал­­­­­лик­лар: кўкрак бези саратони, хавф­­ли ўсимталарнинг олдини олиш мақсадида аёллар гине­­­ко­лог кўригидан ҳар 6 ойда ўтиб ту­ришлари шарт. Агар сизда бирор бир гинекологик касалликка оид хавф туғил­са, дарҳол гине­­­­кологга му­ро­жаат қилинг. Вақтида бош­ланган муолажалар оғир асо­ратларнинг олдини олади. 

– Ҳомилани режалаш­­­тиришга муносабатингиз қандай? Бунда нималарга эъти­бор қаратиш керак?

– Ҳомилани режалаш­­ти­ришдан олдин, асосан онанинг соғлигига эътибор берамиз. Соғлом онадан соғлом фар­­­­­­­­­­­­занд дунёга келади. Ҳозир­­ги ҳомиладор аёллар ора­сида бола тушириш, она қур­со­­­­­­­ғида нобуд бўлиши пато­логиялари кўп учраяпти. Бу нохушликларнинг олдини олиш учун аёл биринчи нав­батда бўйида бўлмасдан ол­дин гинеколог кўригидан ўти­­­ши керак. Анализлар топ­ши­­­­риб, профилактика муо­­­ла­жа­­­­­­­­­­­­­­­­­­ларини олиб, ҳомила­дор­­­­лик­ка тайёргарлик кўрса, бун­дай ка­­­салликлар барҳам топади. Ҳо­зир Торч инфекцияси деб кўп эшитяпмиз. Бу она­дан болага ўтадиган вирусли касаллик Бун­­га краснуха, цито­­­­мегало­­­­­­­­ви­­рус, герпес, хла­мидия ка­сал­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ликлари киради. Улар ол­дин­­­дан даволаниб, кейин ҳоми­ладор бўлса, барча нохуш асо­ратларнинг олди олинади. 

Яна бир муҳим нарсани таъкид­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ламоқчиман, интер­генетик ора­­­­­­­­­­лиқ, фарзандлар ора­сидаги оралиқ деган нарса бор. Энг мақ­­­­садга мувофиқ оралиқ бу 2-3 йил. Болалар орасида мана шун­дай оралиқ бўлса, шу вақт ичи­да онанинг саломатлиги ҳам тик­ла­­­нади, витаминлар ўрни тўлади, бо­ла ҳам соғлом бўлиб дунёга келади. 

– “Кесарево” аёл соғлигига қандай таъсир кўрсатади? Не­га сўнгги пайтларда бундай операция кўпайиб кетди?

– Кесарево ўзи қандай пайдо бўлган? Тарихга назар солсак, афсоналарга кўра, қирол Юлий Цезарни онаси туғолмасдан қий­­­налиб вафот этган, болани қут­қариб қолиш учун дарҳол она қорнини ке­сиб, чақалоқни омон сақлаб қолишган. (Кесарево се­­­­чение грекча тилдан таржима қил­­­­­­­­­­­ганда caesarea «королевский» и sectio «разрез»). 

Аёл ўзи табиий йўл билан ту­­­­­­ғолмаган пайтларда жар­­­роҳи йў­­ли билан туғишга маж­бур бў­­­­­­лади. Статистика маълу­мот­ла­­­рига кў­ра, чақалоқларнинг 15 фоизи кесарево йўли би­­­­­­­­­­лан, қолган 85 фоизи та­би­­­­­­­­ий йўл билан туғилади. Ке­­­­сарево усулини қўллашга она тос суягининг торлиги, боланинг ҳаддан ташқари катталиги, онада экстрагенитал касалликлари, оғир юрак хас­таликлари, кучанишга бўл­майдиган ҳолатлар, бош мия­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­даги жиддий касалликлар, оғир гистоз касалликлари, қон бо­си­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ми баландлиги, туғма юрак ху­­­­ружи ва яна бошқалар сабаб бўли­ши мумкин. Айрим ҳолларда она томонидан ҳам­маси яхши бў­ла­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­дию, она қорнидаги болада ги­­­­­­­­поксия (организмда ҳавонинг етиш­­­­­­­маслиги), асфиксия (на­­­­­­фас олишининг йўқлиги) касал­лик­лари учраса ёки бола йўл­дошининг тез­роқ кўчиши ка­­би ҳолларида ҳам жарроҳи қи­лишга тўғри келади. 

Ҳозирги кунда, бу амалиёт бизда кам қўлланиляпти, лекин чет элларда аёллар тўлғоқ азобига чидай олмаслиги ёки тўлғоқ азобидан қўрқинч борлиги сабабли, ўз хоҳишлари билан кўпроқ ана шу йўлни танлашяпти. Менимча, бу тўғри эмас. Кесарево жиддий операция ҳисобланади, унинг ўзига яраша асоратлари бор. Келажакда табиий йўл билан туғилган бола ҳаётда ҳар хил шароитларга чидамли бўлиб, ўз олдига қўйган мақсадларига интилувчан, қийинчиликларга бардошли бўлиб туғилади. Ке­­­­сарево йўли билан туғилган ча­­­­­­­қалоқларнинг ташқи дунё ша­­­­роитига мослашиши қийин­­­­роқ кечади, кўпроқ дори-дар­­­­мон­­­лар ишлатишга, кўпроқ ши­­­­­­­­­­­­фокор кўригига муҳтож бў­­­­­лади.         

 Айрим пайтларда аёлларда туғишдан, тўлғоқ азобидан, қўр­қиш туфайли оғриқ янада куч­­­лироқ сезилади, туғиш жа­раёни ҳам қийин кечади. Шунинг учун аёллар маслаҳат хоналарида оналар 9 ой давомида туғишга руҳий тайёрланади.

– Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат! Яна сўнгги саво­­­­­­­­­­­­­­­­­­лим – шифокор ва бемор му­­­­­­­­­­­­носабатлари ҳақида нима дей­­­­­­­­­­­­­­­­сиз?

– Буюк файласуф Суқрот “Ин­­­­­­­­соннинг, беморнинг қалбини да­воламай туриб, унинг танасини даволаш мумкин эмас”, деган экан. 

Шу сабабли шифокорда бе­морлар билан гаплаша олиш қобилияти бўлиши керак. Улар­­нинг қалбини, дардини тинглай билиши, улар ўртасида аввалам бор ўзаро ҳурмат, ишонч, тушу­ниш, яхши муомала бўлиши керак. Бемор билан чин кўнгилдан гаплашиб, унинг шикоятларини тўлиқ эшитса, шунинг ўзида 80-85 фоиз ташҳис қўйилади, қолган 15-20 фоизи анализлар орқали кўрилади.  Сўнг тиббиётда этика-деонтология қоидалари асосида мулоқотда бўлиш тавсия қилинади. Шифокорнинг ҳар бир сўзи жиддий, хотиржам, дадил бўл­­­­­­­­­­са, беморнинг касалини унга тўғри тушунтира олса, тузалиб кетишига ишонч ҳосил қила олса, бемор шифокор қабулидан ўзига ишонч билан чиқиб кетса, ана шундагина у ҳақиқий шифокор ҳисобланади.

Малика ЭЛТОЕВА, 2018-09-10, 11:31 1178
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.