26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мавсум якуни: натижалар чакки эмас

“Жанубий Қозоғистон” газетасининг ўтган сонларидан бирида Сайрам даҳасидаги Кўктерак маҳалласида бунёд этилган спорт мажмуаси қошида бир гуруҳ спорт жонкуярлари Ирисмат Турсиметов бошчилигида ўқувчи ёшлар орасида футбол ва волейболдан ўқув машғулотлари бошланиб кетганлигини хабар қилган эдик. 

19 август – Қозоғистонда Спорт куни арафасида ушбу мажмуада ўтган вақт ичида олиб борилган ишлар якуни ва келгуси режаларини ўртоқлашиш ва фикр алмашиш мақсадида И. Турсиметовнинг саъй-ҳаракатлари билан ёш спортчиларнинг ота-оналари, устозлари,турли ташкилотлардан чақирилган меҳмонлар иштирокида ажойиб тадбир уюштирилди.

Тадбир давомида экранда ўтган давр мобойнида ўқувчилар билан олиб борилган барча чора-тадбирлар, ўқув машғулотлари намойиш этилиб, бу лавҳалар барчага манзур бўлди. Тадбир ташкилотчилари, ўқувчилар ва ота-оналарни Шимкент шаҳридаги футбол мактабининг раҳбарлари, Сайрам даҳасидаги 12-сонли спорт мактаби етакчилари, Сайрам даҳасининг тўбе бийи Қурвонбой Шамшиметов, оқсоқол Шуҳрат Раҳметов хожи, “Нұр-Отан” партияси бошланғич ташкилоти етакчиси Бахтиёр Юсупов қизғин табриклашди ва ўз совғаларини тортиқ этишди. 

Сўнг, байрам ташкилотчилари  бир гуруҳ устозларга, мураббийларга, ота-оналарга, мактаб раҳбарларига эсдалик совғаларни топширишди.

Мукофотланганлар орасида спорт мажмуаси соҳиби, тадбиркор Мирғани Маккамбоевнинг борлиги  эътиборга лойиқ. 

Тадбир Сайрам даҳасидаги вилоят ўзбек драма театрининг актёрлари ва хушовоз хонандалар Миркамол Заббархонов, Абдумажид Эргашевларнинг шўх куйқўшиқлари билан янади файзли ва жозибали ўтди.

И. ТОЖИБОЕВ, 2018-09-10, 11:48 783
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.