26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тўйга чақириш – маданиятлилик белгиси

“Жанубий Қозоғистон” газе­тасида тўйлар ҳақида эълон қилин­ган фикр-мулоҳазаларга эътибор берсангиз, уларда мавзуга, асо­сан, миллий қадриятлар нуқтаи наза­ридан ёндашилгани сезилади. 

Зеро, биз миллий урфларимиз, анъаналаримиз, қадриятларимизга ҳурмат ва эътибор билан қарашга одатланганмиз. 

Халқимизда “Тўй – етти хази­­­­­­­­нанинг бири”, дейилади, уни ўтка­зиш яхши удум саналади. Бироқ унга пухта тайёргарлик кўриш ке­раклиги ҳам аён. Ўтган замон би­лан ҳозирги кунни таққосласак, тўй ўтказишдаги фарқ осмон билан ерча. Ҳозир тўй ўтказиш учун бар­ча шароит муҳайё: тўйхоналар кўпайди, ошпаз, мусиқачилар ҳам ноёб эмас... Уларнинг расо (ком­­­­­­­­­­плект) бўлиб хизмат қилиши одат­га ҳам кирди.

Илгари шароит тамом бош­қача эди. Ўтган асрнинг 70-80 йилларини эсласам, ака ва опа­­­­­­­­­­­­ларимизни уйлантириш ва уза­тиш учун бувижонимизнинг бир неча йиллар бўйи сарпо йиқ­қани, отамизнинг мебель то­пол­май, таниш-билишларга му­­­­­­­­рожаат қилгани ёдимга ту­­шади. Ҳозир бозорга бориб, ме­белдан тортиб кийим-кечак, дас­турхон ноз-неъматлари-ю, тўй ло­­­зиман­дасигача, бир кунда ҳамма нар­сани харид қилиш мумкин. 

Сир эмаски, тўй мавзуси ҳар доим долзарб. Шунинг учун қандай давра бўлмасин, уни четлаб ўтиш қийин, тортишув ва баҳслар давом этаверади. Дўстлар билан ўтган учрашувлардан бирида суҳбат ас­­­­носи тўйларга тақалди-да, дав­­ра­­­­­­­­­дагиларнинг бири “Тўйга таклиф этишнинг ҳам ўз таомили, йўл-йў­­­риғи бор”, деган фикрни айтди. Унинг таъкидлашича, илгари тўй­­­­­­­га чақириш учун қариндош-уруғ­­­­ларникига бир неча кун аввал махсус борилган, баъзан бир ке­ча тунаб, сўнг тўйга айтилган. 

У пайтларда “Таклифнома” тарқатилмас эди-да, дейишингиз мумкин. Тўғри, лекин ҳозирги кунда “Таклифнома”лар қандай тарқатилмоқда? Уни кўча-кўй­­­­­­да, одатда, дуч келган жойда қўлин­­­­­­­­­­­гизга тутқазиб кетишади. Тўй соҳи­би бу жараёнда фақат тўйхат рўйхатини тузишдагина иштирок этади, холос. “Таклифнома”ни тар­қатиш эса қуруқ, расмий ҳолатга айланган.

Фикримни ҳаётий мисоллар билан исботламоқчиман. Иш­хонага келган танишим салом-аликдан сўнг қўлидаги қоғозларни титкилаб, орасидан бирини чи­қарди-да: “Таклифнома” тарқатиб юрувдим. Мана, сизга аталгани!” деди. “Таклифнома”га кўз югур­тириб бўлгунимча тепамда қараб турди. “Бахтли бўлишсин, худо хоҳласа, борамиз!” дедим ва ўй­ланиб қолдим. Унинг ўрнида: “Дўс­тим, қизимни узатяпман. Тўй­да бирга бўлинглар!” деган бўлар­мидим?

Бошқа бир танишим “Так­­­­­­­­лифнома”ни тутқазар экан: “Вақ­­­тим бўлмади, исмингни ўзинг ёзиб оларсан, – деди тап торт­­­мас­дан. – Мана буларга эса ака-ука­­ларингнинг исмини ёзиб, тар­қат­вор”. Назаримда, бу ҳолга изоҳ беришнинг ҳожати ҳам йўқ!

Тўйга уяли телефонда таклиф этиш ҳам одатга айланмоқда. Албатта, буларнинг барчаси тўй соҳибига енгиллик беради. Ле­кин масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Тўйга таклиф этиш юза­килашиб қолаётир. Тўйга ча­қи­риш маданиятини унутиб қўя­ёт­гандекмиз. Чақирилаётган меҳ­моннинг ҳурматини билмаяпмиз, шекилли... 

Сиз нима дейсиз, азиз муш­тарий?

Зокиржон МЎМИНЖОНОВ, 2018-09-10, 12:02 177
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.