26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Саломатлик кунига туҳфалар

Жума куни эрта­­­лабдан Кен­тов шаҳ­­­ридаги марказий “Ин­­­­­­­­­­­ти­мақ” майдонида ша­ҳар миқ­­­ёсида “Са­­­­ломатлик” фес­­­­­ти­ва­ли тадбирлари бош­­­­ланди. 

Шаҳар шифокорлари – кардиолог, терапевт, рентген ва бошқа со­ҳа вакиллари шаҳарликларга фес­тиваль доирасида беминнат хизмат кўрсатдилар. Асосий мақсад –  аҳоли ўртасида соғлом турмуш тар­зини шакл­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лантириб, тарғиб қи­лишдан иборат эди. 

Тушдан сўнг олий тоифали ши­фокор Ж. Қурманбеков раҳ­бар­лик қилаётган шаҳар марказий ши­фохонаси ҳовлисида вилоят ҳо­кими ўринбосари Е. Тасжуреков, шаҳар ҳокими А. Мақулбаев, ви­лоят соғликни сақлаш депар­та­менти раҳбари М. Егизбаев, вило­ятимиздаги туман ва шаҳар ши­фохоналари раҳбарлари иштиро­кида тадбир ўтди. 

Е. Тасжуреков вилоят ҳокими Ж. Туймебаев номидан шаҳар марказий шифохонаси бош шифокори А. Ақ­­­­­шаловга янги «Тез ёрдам» УАЗ ав­­­­­томашинаси калитини тақдим этди. 

Шунингдек, Японияда ишлаб чиқарилган, қиймати 270 млн. тен­­­­­­­гелик замонавий компьютерли то­мография ускунаси ўрнатилган хо­­­­­­­­­­­­­нанинг тантанали очилиш ма­­­росими ўтди. Ҳар бир беморни 45 дақиқа давомида теран тек­ширадиган ушбу қурилма вило­я­тимизнинг Сариоғоч ва Оқсувкент касалхоналарига ҳам ўрнатилган. 

Е. Тасжуреков ушбу замонавий аппаратдан фойдаланиш тартиби билан қизиқди. Вилоят соғликни сақлаш департаменти раҳбари М. Егизбаев томография компьютери хизматидан касалхонадаги бемор­лар, 18 ёшгача бўлган шахслар, ногиронлар, ҳомиладор аёллар бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлигини, бошқа тоифадаги фу­қаролар учун тўловли эканлигини таъкидлади. 

Фахрий тиббиёт ходими, рентген соҳасида узоқ йиллар хизмат қилган И. Жумашев Кентов шаҳрига тақдим этилган совғалар учун вилоят ҳо­ким­лигига шаҳарликлар номидан мин­натдорчилик изҳор этди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-09-10, 12:13 733
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.