26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ҚАДИМ ШАҲАР ТАРАҚҚИЁТИ ЭЛБОШИ ЭЪТИБОРИДА

Қозоғистон Президенти Туркистон шаҳрини ривожлантиришга доир кенгаш ўтказди

Мажлисда Давлат раҳбарига Туркистон шаҳрини ривожлантириш режаси ва истиқболлари ҳамда вилоят марказини Шимкент шаҳридан Туркистон шаҳрига кўчиришга доир топшириқларнинг бажарилишига оид ахборот берилди.– Мамлакатимизда Туркистон вилояти ташкил қилингани барчага маълум. Бу тўғри қарор бўлди, деб ҳисоблайман. Вилоят маркази энди Туркистон шаҳрига кўчади. Бу – ҳар жиҳатдан мураккаб жараён, – деди Қозоғистон Президенти.

Элбоши Қозоғистон ҳалқи, бутун туркий олам учун ҳам Туркистон шаҳрининг тарихий ҳамда маънавий аҳамияти юқори эканлигини таъкидлади.

– Бу ер – туркий халқларнинг муқаддас макони. Шу сабабли, шаҳарга келувчилар бисёр. У ерда кўплаб тарихий шахслар дафн этилган, – деди Нурсултан Назарбаев.

Кенгашда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Маминнинг Туркистон шаҳрини минтақавий ривожлантириш концепциясига оид маърузаси ва Туркистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаевнинг маъмурий-ҳудудий бошқарув идораларини янги вилоят марказига кўчириш жараёни ҳақидаги маърузалари тингланди. Чунончи, Қозоғистон Президентига инфратузилмавий ва ижтимоий иншоотлар қуриш режаси, шунингдек, шаҳарни энергия ва ичимли сув билан таъминлашга доир тавсия қилинган қарорлар ҳақида муфассал маълумот берилди.

Мажлис якунида Ҳукумат ва вилоят раҳбарларига қатор аниқ вазифалар юклатилди.

Akorda.kz, 2018-09-12, 19:23 606
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.