26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳар бир шикоят ортида инсон тақдири бор

Жуда кўп учрайдиган ҳолат, яширишнинг ҳожати йўқ, оддий фуқароларимиз ваколатли ор­ганга берган аризасининг жа­вобини ололмай, унинг нати­жасини билмай, анча сарсон бўлишади. Албатта, ҳеч ким бекорга ариза ёзмайди. Би­рига уй керак, яна бири ишга жойлашиши керак, баъзиларга моддий ёрдам зарур...  Аммо, кўп ҳолларда ҳар бир ариза ортида инсон тақдири мавжудлиги эътиборга олинмайди.

Яқинда Сайрам туманининг А. ва С. исмли фуқаролари бошқармага шикоят билан келишди. Уларнинг айтишича, Қорасув овули ҳо­ки­ми девонининг ходимлари ари­заларини қабул қилмай, 10 ойдан бери сарсон қилаётган экан. Ахийри улар шикоятларини “Қазпошта” орқали хат билан жўнатишади.  Натижа бўлмайди.

Арзнома бўйича бошқарма томонидан Қорасув қишлоқ ҳо­кими девонида текшириш юри­тилиб, юқорида қайд этилган шикоятнинг ҳокимликка 2016 йил 5 октябрда,  “Қазпошта” орқали тушгани аниқланди. Бироқ, Қорасув қишлоғи ҳокими девони ходимлари уни рўйхатга олмай, “Жисмоний ҳамда ҳуқуқий шахсларнинг ши­коятларини кўриб чиқиш тар­тиби тўғрисида” Қонунининг 7-мод­дасида кўрсатилган тартибда бе­рилган аризалар мажбурий турда қабулланиши, рўйхатга олиниши ҳамда текширилиши шарт, деган талабни бузган. Текшириш на­тижасида қонунбузарликка йўл қўйган мансабдор шахс интизомий жазога тортилди.

Шунингдек, ҚР Бош проку­ра­тура­сининг ҳуқуқий ҳамда мах­­­сус рўйхатга олиш қўми­та­си томонидан амалга оши­ри­лаётган “Айқин” лойиҳасини фуқароларимизнинг ёдига солгим келади. Унга муво­фиқ, давлат органига бевосита ёзма турда мурожаат қилган жисмоний ёки ҳуқуқий шахсга рўйхатга олинган кун ва вақти, рақами, аризани қабул қилиб олган шахснинг исми-шарифи кўрсатилган тилхат берилади. 

Фуқаро унинг рақами ва тўлиқ номини ёзиб, қўмитанинг service.pravstat.kz сайтига кириб, ўз аризасининг рўйхатга олингани, унинг муддатининг узайтирилгани ёки бошқа органга текшириш учун йўлланганини, шунингдек, аризани кўриб чиқиш натижасини  билиб олади.

Ёки 1414 (уяли) ҳамда 8-800-080-7777 телефонлари орқали (Қозоғистон бўйича қўнғироқ қилиш бепул), шунингдек, тилхат рақами билан 1012 қисқа рақамига СМС юбориб, маълумот олиш мумкин.

Ушбу тадбир давлат орган­ларига келиб тушган аризаларнинг вақтида рўйхатдан ўтказилиб, вақтида қарор қабулланишига таъсир кўрсатади. 

 

 

А. БЕКИМБЕТОВА, Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси ҳуқуқий ҳамда махсус рўйхатга олиш қўмитасининг ЖҚВ бўйича бошқармаси катта прокурори, 2017-05-30, 11:09 726
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.