26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳукуматда 8 ойлик иш сарҳисоб қилинди

ҚР Бош вазири Б. Сағинтаев раислигида Ҳукуматнинг навбатдаги мажлиси ўтди. Кун тартиби мамлакатимизнинг 2018 йил 8 ойидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва республика бюджетининг бажарилишига бағишланди. 

Ҳукумат раҳбарининг расмий сайтида хабар қилинганидай, Миллий иқтисодиёт вазири Т. Сулейменов айтмоқчи минтақалар билан бевосита алоқада жорий йилнинг январь-август ойларида Қозоғистон иқтисодиётининг ижобий ўсиш жараёни сақланиб қолган. 

ҚР Молия вазири Б. Султанов эса йилнинг саккиз ойидаги бюджетнинг бажарилишидаги асосий кўрсаткичлар ҳақида маъруза қилди. Бюджетнинг асосий кўрсаткичлари бирмунча яхшиланган. 

Давлат бюджетига (трансфертларсиз) 5,252 трлн. тенге даромад тушди. Бу маблағ 2015 йилнинг умумий ҳажмидан 74 млрд. тенге ортиқ. Иқтисодиётнинг барча соҳаларида макроиқтисодий кўрсаткичларнинг яхшиланиши, жумладан, нефть ва металл нархининг ўсиши даромадларнинг кўпайишига бирдан-бир сабаб бўлди. Шунингдек, бунга солиқ-божхона маъмурий тартиблари самарадорлигининг оширилиши ҳам таъсир кўрсатди.  

 – Бюджетларнинг барча поғоналарида даромадлар бўйича жорий режалар ортиғи билан бажарилди. Давлат бюджети – 104,7 фоиз, республика бюджети – 103,7 фоиз ҳамда маҳаллий бюджет – 107 фоизга адо этилди. Аниқ режанинг йил сўнгига қадар тўлиқ бажарилиши учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ, – деди Б. Султанов.

Ўз навбатида, бюджетнинг 8 ойдаги бажарилиши доирасида Туркистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев республика бюджетдан ажратилган, ўзлаштирилмаган 1,9 млрд. тенге миқдоридаги мақсадли трансфетлар ҳақида гапирди. 

 – Умуман олганда, маҳаллий бюджетнинг даромадлар режаси 109,7 фоизга бажарилиб, 7,3 млрд. тенге қўшимча маблағ тушди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 млрд. тенгега ўсган. Ўзлаштирилмаганлиги сабабли 2 млрд. тенге Шимкент шаҳри бўйича республика ҳамда вилоят бюджетидан қаралган расмий трансфертлар ҳисобидан турибди. Бу маблағ республика бюджетига тегишли ўзгаришлар киритилгандан сўнг вилоят бюджетидан қисқартирилиб, шаҳар бюджетига ағдарилади. Қолган қисмини йил сўнггига қадар ўзлаштирамиз, – деди вилоят ҳокими Ж. Туймебаев. 

Ўз навбатида, Б. Сағинтаев янгидан қурилаётган Туркистон вилоятига келгусида Элбошининг топшириқларига мувофиқ, муайян маблағ ажратилишини маълум қилди. Ана шу маблағнинг ўз вақтида, ўзлаштирилиши зарурлигини минтақа раҳбарига тушунтириб, барча ҳокимларга бу масалага ўта масъулият билан ёндашишни топширди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-09-12, 19:30 186
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.