26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ўқувчилар робот билан тиллашади

Маълумки, Элбошимиз ўзининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласида “Нур Отан” партияси олдига бош­­қа муҳим вазифалар қаторида таълим соҳасида мутлақо янги робо­то­­­техника фанини жорий этишга кўмаклашиш талабини қўйганди. Давлат Раҳбарининг тавсиясига мувофиқ, партия республика бўйича “Бепул 1000та IT-синф очиш” лойиҳасини бошлаб юборди. 

Яқинда Сайрамдаги Сейфуллин номли 20-сонли мактаб-гимназияда ушбу лойиҳа доирасида бепул ўқитадиган IT-синфи очилди. Туман таълим муассасалари ора­­­сида биринчи бор ташкил этилган бу ро­бо­­­тотехника хонасида ўқувчиларнинг ян­­­­­ги, замонавий  технология билан тўлиқ та­нишиб, роботлар билан турли ўйинлар ўй­наш орқали ўз билим ва малакаларини мут­­­­­­тасил ошириб боришлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. 

– Сайрам туманида илк бор ўқув­чиларга робототехника сирларини му­кам­мал ўргатадиган синфнинг йўлга қў­йи­­­лиши, ўйлаймизки, ёшларимиз ҳаё­тида янги саҳифа очади. Келгусида бош­­­­­­­­­­­­­қа таълим муассасаларида ҳам яна шундай 20та синф ташкил қилиш ре­­­­­­жа­­­­лаштирилган. Уларда мингдан зи­ёд ўғил-қиз халқаро андазаларга мос ҳол­­да таълим олишади, – деди очилиш ма­­росимида ҳозир бўлган туман ҳокими Б. Мамаев.

Туман таълим бўлими бошлиғининг муовини Қ. Шадиеванинг таъкидлашича, робототехника хонасида ўқувчиларга ра­қамли ҳамда функционалли билимни теран тушунтириш мақсадида мактаб муаллимаси Муҳаббат Суюбердиева “Нур Отан” партиясининг қўллови билан бир ойлик курсда таҳсил кўрган. Бошқа мак­­­­таблардан ҳам мутахассисларни нав­батма-навбат ўқитиш кўзда тутилган.

Синфнинг тантанали очилиш маро­симида, маҳаллий депутатлар, пар­тия фаоллари, таълим бўлими мутахас­­­­сис­лари ҳам бўлишди.

И. КАРИМОВ, 2018-09-13, 10:49
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.