26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Давлат хизматчиларининг маоши ошади

Шимкент шаҳрида давлат хизмат­­­чиларининг маоши кўтарилди. Буни ҚР Давлат хизмати ва уюшган жино­ятчиликка қарши қураш агентлигининг Шимкент шаҳри бўйича департаменти раҳбари Али Кўмекбаев маълум қил­ди. Махсус брифингда департамент томонидан бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот берилди. 

2018 йилнинг бошидан буён Давлат хизмати ишлари ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш агентлиги раисининг та­шаб­­­буси билан юртимизнинг қатор вило­ят­­­­ла­рида маош тўлашнинг янги қал­дир­ғоч ло­­­­­йиҳаси татбиқ этилди. Шунинг нати­жасида давлат хизматчиларининг ойлик маошлари кўтарилмоқда.

 Шимкент шаҳри бўйича департамент раҳбарининг таъкидлашича, департамент бош мутахассисининг маоши 91 минг тен­гедан 219 минг тенгегача кўтарилган. Яна агентлик раисининг топшириғига би­ноан бўш лавозимларни 20 фоизга ет­казиб, тежалган маблағ давлат хизмат­чиларининг маошларига устама ҳисобида йўналтирилмоқда. 

– Давлат хизматчилари маошини бел­­­­­­ги­лашнинг янги тизими икки босқичдан иборат. Улар фактор-балли устун шак­­­лида кафолатлантирилган мансаб мао­ши ва устамалар. Ушбу фактор-балл ус­­­­­­­­туни бўйича ишни самарали олиб бо­раётган хо­­­­­­димлар йил якуни бўйича ус­тама маошга даъвогар бўла олади. Яъни, янги тизим ҳар қандай шароитда дав­лат хизматчисининг маошини аниқ чек­ламайди, – деди депар­­­тамент вакил­­­­­лари. 

Дилбар САЪДУЛЛА қизи, 2018-09-13, 11:02 181
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.