26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳалол савдо – барака калити

Профессор Херберт Кессон кишиларнинг ўз-ўзини катта ҳаётга тайёрлаши, омад ва бахт­­­­га эришиш учун ҳаракат қилиш йўл­лари тўғрисидаги бир қатор китоблари би­­­­лан ном қозонган. "Савдо санъати" кито­би­да эса ёзувчи ҳозирда жуда долзарб бў­либ бо­­­­­­­раётган савдо маданияти, сотувчи ва ха­ри­­­дор муносабатлари ҳамда молни қан­дай қи­либ тез ва кўп сота олиш сирлари ҳа­­қи­­да қи­­­­­зиқарли маълумотлар берган. 

Қу­йида ушбу китобдан парча келтирамиз.

“Кўп гапириш, эзмалик билан харидорни овлаб бўлмайди. Ак­синча, харидорлар Сизнинг эзма­­­лигингиздан қочадилар ва қайтиб дўконингизга кирмасликка ҳаракат қиладилар.

Мол ҳақида ёлғон гапириш, кўзбўямачилик қилиш савдо илмига зид. Бир вақтлар тижорий ва иқтисодий жиҳатдан орқада қолган мамлакатлардаги савдогарлар ёлғончилик ва кўзбўямачилик би­лан дўстлик ришталарини боғ­лашган эди. Бироқ бу хилдаги ёмон дўстлик аллақачон барҳам топган. Зеро, маданиятли дав­латларда савдо-сотиқ учун ми­жозни алдашга, қаллобликка ҳо­жат йўқ. Савдо-сотиқ қилиш ми­жозни лақиллатиб, унга зарар бе­риш дегани эмас, аксинча, унга фой­­дали хизмат кўрсатишдир.

Сотиш илмининг биринчи ва энг муҳим қоидаси қуйидагича: «Сотувчи мижозни ширин сўзи, очиқ чеҳраси, тез фаҳмлаши, на­зокати, ақли ва мантиғи билан мо­лини сотиб олишга мажбур қилсин”.

Шу тариқа, ҳам ўз дўконининг, ҳам харидорнинг манфаатига мос иш қилган бўлади. Қўполлик, қал­лоблик, ёлғончилик сотиш ил­мида бўлмаган, ҳазар қилинган иш­лардир.

Лозим бўлмаган мол ҳақида кераксиз ва маъносиз сўзлар би­лан харидор бошини қотириш, эҳ­тиёжи бўлмаган молни олишга зўр­лаш сотиш санъатими?

Минг марталаб йўқ!.. Сотиш санъати умуман бундай эмас. Бу бир одамга пичоқ ўқталиб, чўн­тагидан пулларини тортиб олиш, қароқчиликдир. Ҳақиқий савдо бундай бўлмайди.

Айримлар бор, тижоратда ёл­­­­­­­ғон-яшиқ билан муваффақиятга эришишни, ишлари бароридан келишини хаёл қилишади. Бундай ўйлайдиганлар фақат ўзларини алдашади.

Гарчи тижорат соҳасида қал­лоблик пиллапоялари билан юк­салганлар бўлса-да, улар тезда да­ми чиқиб ёки ёрилиб кетадиган пу­факка ўхшайдилар. Ёлғончининг ша­­­ми ёниб тугаганидек, уларнинг ҳам умрлари қисқа.

Сотиш санъати қўполлик, зўра­вонлик эмас. Аксинча, у киши тар­биясини, заковатини бор бўйи би­лан намоён этадиган соҳадир.

Юқорида айтиб ўтганлари­­миз­нинг тескарисини қилган киши тузмилтиқ билан шер овлагани чиққан овчига ўхшайди. Ҳолбуки, тузмилтиқ билан шерни ўлдириб бўлмайди. Ёлғончи савдогар ҳам ана шу овчига ўхшайди.

Бир гуруҳ тижорат аҳли хари­дор­­­­­ларга молини, америкача усул­да сотаман, деб янглиш қа­дам ташлайди. Зеро, бу усул фа­қат америкалик хари­дорларга қўлланади. Чунки харидорларнинг ҳаммаси америкалик эмас. Ҳар бир юртнинг одамлари ўзига хос тушунча ва дунёқарашга эга бўл­­­­­­­­­­­гани учун уларга ўзлари ту­шу­­надиган тил ва услуб воситасида мол сотишингиз мумкин.

Мисол учун, америкалик ва ан­­глиялик харидор бир-бири­дан кес­­­кин фарқ қилади. Амери­каликка мол сотиш қанчалик қи­йин бўлса, англияликка сотиш ундан ўн чандон қийин. Чунки англиялик харидорни асло алдай олмайсиз. Энг кучли фикрларни олдига ташласангиз ҳам у лаққа тушмайди. Қанча кўп гапирсангиз, молингизнинг сотилиш эҳтимоли шунчалик озаяди.

Мен ҳам ҳар бир харидор ка­би ўзим истаган барча нарсани сотиб олиш учун ўзим бир қарор­га келишим лозим. Чунки бу ме­нинг ишим. Нега бошқалар ара­лашиши керак? Менга «оласан” дейишмасин. Ўзим «оламан” де­йишим керак. Чунки кўп гапирган сотувчилардан безиллайман ва у ердан тез чиқиб кетишга ҳаракат қиламан. Шунинг учун қўйинг, харидор ўзи ўйлаб, ўзи учун мақбул қарорга келсин.

Харидор ташқарида бегона, дўконимизга киргач эса,  дўстимиз бўлиши ва унга дўстона, самимий муносабатда бўлишимиз даркор.

Бир куни ёзув машинкаси олиш учун магазин­­лардан бирига кир­­­дим. Сотувчидан «Мана бу ма­шинканинг заиф томонлари бор­ми?”, дея сўрадим. Унинг «Энг яхши ва мукаммал машинка, ҳеч қанақа заиф жиҳати йўқ!” деган жавоби эса ўша магазиндан чиқиб кетишим учун етарли бўлди. Чунки, бу сотувчи ҳали сотиш санъатининг алифбосини ҳам билмас экан. Зотан, дунёда ҳеч нарса мукаммал эмас. Ҳар тўкисда бир нуқсон, ҳар гулда бир тикан бўлади. Бизнинг ишимиз гулнинг тиканли эканидан шикоят қилиш ўрнига, тиканлар орасида гул борлигига шукр қи­лишдир.

Шу маънода, сотувчининг менга айтган юқоридаги сўзлари ёлғон эди. Ҳамма харидорнинг ҳам бу соҳада мендек фикрлашига ишо­наверишингиз мумкин. Хари­­­дорлар сергап сотувчиларни умуман хуш кўришмайди. Ақлли сотувчи кўп гапирмайди. Ўзи гапирадиган гап­ни молига «гапиртиради”. Ҳа, мо­лингизни сотмоқчи бўлсангиз, қўйиб беринг, молнинг ўзи «га­пирсин”. Бутун гўзалликлари-ю афзал жиҳатларини харидорнинг кўз ўнгида намоён этиш орқали молни «гапиртиринг”. Ярим соат бекорга гапиргандан кўра, молин­­гизнинг бор хусусиятини қисқа фурсатда кўрсата олишингиз ха­ри­­дорни сотиб олишга тезроқ кўн­­­­­­­диради. Бунда, энг аввало, хари­­­дорнинг кўзига хитоб қилинг.

Шохлари ва илдизлари кўп бўлган дарахт каби сотиш санъа­тининг бир қанча томонлари бор. Бу томонларнинг нозарур кў­­­­­­­рин­­­­­­ганлари ҳам аслида катта аҳа­­миятга эга. Булар санаб адоғига етадиган нарсалар эмас.

Сотиш кишининг ўзига хос барча жиҳатларини ва қудратини намойиш этадиган санъатдир.

Сотувчиликда яхши нати­­­­­­­­­­­­­­жа­ларга эришиш му­ваффа­­­­қия­­­тининг сирларини билишимиз, ақлимизни чиройли шаклда ишла­­­тишимиз шарт. Яхши сотувчи бошқаларга таъсирини кўрсата оладиган, улар­га, таъбир жоиз бўлса, ўз ҳукмини ўтказа оладиган кишидир. Агар Сиз яхши сотувчи бўлсангиз, «ку­тилмаган янгилик топа оладиган, пайдо қиладиган одам” демаксиз.

Англиянинг энг машҳур қў­шиқ­­­­­чиси Харри Ландер кутил­маган тарзи ва услуби билан ҳамманинг руҳиятига таъсир қилганидан «бу­юк қўшиқчи” ун­вонига сазовор бўлган. Куйлашнинг ўзига хос йў­ли билан катта ютуқларни қўл­га киритган. Сотувчилар ҳам шун­дай бўлишлари керак. Шуни ас­ло унутмангки, ха­ридорга молни зўрлаб ўтказишга уриниш фойдали йўл эмас, балки хунук жазодир. Бундай сотувчилар ха­ридорларнинг пуллари чўн­­так­ларида қолиб кетишига сабабчи бўлишади.

Яхши сотувчи бўлиш учун ширин тилингиз, назокатингиз, нозик фаҳ­­­­­мингиз билан харидорга таъсир ўтказингки, улар дўстлигингиз ва сами­миятингизни ҳис этсин. Асло мажбурламанг, қўйинг, харидор сотиб олиш қарорини ўзи қабул қилсин. Бу ўринда Сизнинг ишингиз – унинг кўнглини молингизга ошуф­­­­­­та этиш. 

Чунки сотиш санъати алда­­­­­­­мас­­­­­­дан, тўғрилик, хуш муо­­­­­­­­мала би­лан молингизни сотиб олишга кўн­­­­­­­­ди­­ришдир. 

, 2018-09-13, 11:13 174
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.