26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шимкентда “Барселона” мағлуб бўлди

Шимкентнинг “Биік-Қазығурт” футбол клуби УЕФА чемпионлар лигаси доирасидаги 1/16 финал ўйинининг биринчи учрашувини “Намыс” стадионида ўтказиб, испанларни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

2010 йилда ташкил қилинган қизлар жамоаси олти карра Қозоғистон чемпионлигини, 8 марта кубок, бир марта супер кубокни ютиб олган. “Биік-Қа­зығурт” қизлар жамоаси хал­­­­­­­­­­­­­қаро мусобақаларда ҳам ях­ши натижаларга эришиб келмоқ­да. 2014-2015 йилги УЕФА чем­пи­­онлар лигасида дунёнинг куч­­­­­ли жамоалари бўлган Гер­маниянинг “Франкфурт”, Фран­циянинг “ПСЖ” жамоалари билан тенгма-тенг ўйнаб, Қозо­­ғистонда аёллар футболи ри­вож­ланаётганини исботлаган эди. 

2017-2018 йилги мусобақада эса Италиянинг “Верона” жа­моасидан устун келиб, илк бор Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига йўлланма олганини мухлислар яхши эслашади. Жорий йилги Чемпионлар ли­га­­­­­­­­­­сининг гуруҳ ўйинларида Гре­ция­нинг “Академия Элпидес Кар­дитсас”, Латвиянинг “РФШ”, Австриянинг “Ландхаус” клуб­ларидан устун келиб, плей-офф­га йўлланма олган эди. 

12 сентябрь куни “Намыс” ста­дионига жуда кўп мухлис тўп­ланди. Мухлислар гав­жумлиги футболчи қиз­лари­мизга ғайрат бағишлаган бўл­са ажаб эмас.1-тайм тенг ку­­­­рашларда ўтиб, ҳам­­­­ма уни нурсиз дуранг билан ту­­­­­­­гайди, деб турган пайтда Гул­на­ра Габелиа тепган бурчак тў­­­­­пи­ни Алексия Путелься ўз дар­во­­­­­­­­­­­­­­засига буриб қўйди. 

2-таймни жамоамиз шид­датли ҳужумлар билан бошлади ва у 49 ҳамда 60-дақиқаларда ўз самарасини берди. Жамоа­миз футболчилари – Инк­ва­пут Фазила ва Гулнара Габе­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лиа­­ларнинг маҳо­­­­­­­­­­ратлари туфайли рақиб дар­­возаси икки бор иш­ғол қилинди. Рақибларнинг анг­лиялик ле­­­­­­­­­­гио­нери Тони Дагган­нинг 66-да­­­­­­­қиқада киритган голи ис­­­­­­пан­­­­­ларга жавоб ўйинида ке­ракли нати­жага эришиш уми­­­дини уйғотган бўлиши турган гап.

Учрашувга ҳакамлик қил­ган Зузана Валентова раҳна­молигидаги словакиялик ҳа­камлар ўйинни аъло даражада бошқаришди. 

26 сентябрь куни Барселона шаҳрида ўтадиган жавоб учра­шувида жамоамизга омад ти­лаймиз.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ., 2018-09-13, 11:39
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.