26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жанубий Қозоғистон вилояти битирувчилари ЯМТга 100 фоиз тайёр

ЖҚВда ЯМТ одилона ва шаффоф ўтказилиши шарт. Битирувчиларни транспорт, овқат, ётоқхоналар билан таъминлашда ҳеч қандай тў­сиқлар бўлмаслиги керак. Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев вилоят, шаҳар ҳо­кимлари ҳамда вилоят бош­қармалари раҳбарлари  иштирокида ўтган селектор йиғилишида буни алоҳида таъкидлади. 

– Бу йил ЯМТ икки мавсумда ўтади. Биринчиси – якуний аттестациялаш – бу давлат битирув имтиҳони. Иккинчиси – ЯМТ – олий ўқув юртларига кириш имтиҳони. Босқичма-босқич ўтказиладиган ушбу муҳим тадбирга юксак масъулият билан ёндашишни мутасадди соҳа раҳбарларига юклайман, – деди вилоят ҳокими.

Йиғилишда маъруза қилган вилоят таълим бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Раушан Ергешованинг айтишича, соҳа ЯМТга тўлиқ тайёр. Вилоятимиздаги 1429 битирувчи “Алтын белгi”га, 852 нафари аълочи аттестати, 9-синфни тамомлаётганларнинг 3568 нафари аълочи гувоҳномасидан умидвор.

– Жорий йилда ЯМТ ЖҚВда 16 жойда олиб борилади. Улардан тўрттаси олий ўқув юртларида, учтаси туман мар­казларидаги коллежларда, тўққизтаси умумий ўр­та мактабларда ўтказилади. ЯМТ ўтказиладиган ҳар бир пунктда аудиториялар тайёрланиб, уяли телефон сигналларини ўчириш мосламалари билан жиҳозланган, – деди Р. Ергешова.

Жорий йилда вазирликнинг топшириғига мувофиқ 91та янги намунадаги 4G тизимидаги мослама ҳарид қилишга маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилди. Шунингдек, тест пунктларида 26та метализлагич, 226та  салқинлатиш қурилмаси, 42та видеокамера ўрнатилган.

Бу йили вилоятимизда 33112 нафар ўқувчи мактабни тамомлайди. Битирувчиларнинг 23760 нафари, яъни 71,8 фоизи Ягона миллий тест топширишга ният билдирган.

 

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2017-05-30, 11:12 216
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.