26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мактаб эҳтиёжларига пул йиғиш тўхтатилади

Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар агентлигининг майдонида таълим соҳасидаги масалаларга бағишланган кенгайтирилган мажлис ўтди. 

Унда республика бўйича мактабларда ноқонуний пул йиғиш, шу билан бирга “Астана – адолат майдони” лойиҳасининг ана шу йўналишда олиб борган иши натижалари ҳақида таълим тизимидаги муаммовий масалалар кўриб чиқилди. 

Маиший уюшган жиноятчиликни бартараф этишга, шунингдек, пойтахт давлат муассасаларида фуқароларга қулай шароитлар яратишга йўналтирилган “Астана – адолат майдони” лойиҳалар идораси 54та мактаб-лицейни янгилаш бўйича ишлар олиб борди. 

Мактаб молиявий фаолияти ички аудитининг натижаларига кўра тежалган бюджет маблағи 60 млн. тенгени ташкил қилди, шундан 10 млн. тенгеси ходимларга устама ҳақ сифатида, ҳамда 50 млн. тенгеси моддий-техника базасини ривожлантиришга ажратилган. 

Янги андазалар бўйича бешта янги кабинет: “GardenHub” кўпфункционалли кабинети, коворкинг майдони, янги ўқитувчилар хонаси, талабалар учун рекреациявий минтақа,”Inellectum” хонаси ҳамда “STEM” лабораторияси очилди. 

Элўрда таълим бошқармасининг раҳбари Ануар Жангўзин “Астана – адолат майдони” лойиҳалар идораси билан биргаликда Астана шаҳридаги таълим муассасаларида пул йиғиш масалаларини бартараф этиш учун \\НЕТ–ПОБОРАМ тадбири йўлга қўйилганини таъкидлаб ўтди. Бугунги кунда ота-оналар учун инфографика тайёрланган, у шунингдек, барча таълим муассасалари раҳбарларига юборилади.

– Ҳафтанинг сўнгигача бу инфо­графика ташкилотларнинг расмий интернет-ресурсларида, шунингдек, ўқув муассасининг кираверишида жойлаштирилади. Бу йил мактаблар учун Ота-она кодекси тайёрланди, эндиликда ушбу Кодекс амалга оширилади, – деди 

А. Жангўзин. 

Лойиҳалар идораси Астана шаҳар таълим бошқармаси билан биргаликда ўқув муассаса раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш ҳақида ҳужжат тайёрлади. 

Янги ҳужжат қонунийлик, очиқлик, оммабоплик ҳамда касбий фаолиятининг ошкоралик принципларини сақлаш учун биринчи раҳбарларнинг жавобгарлигини аниқлашни билдиради.

Қўл остидагилар учун ноқонуний ҳаракатларда шахсий жавобгарлик аниқланади. Ўқувчилар ва ота-оналардан пул йиғишни уюштириш қатъий ман этилади, ҳужжат – бюджетдан ажратилган маблағ ресурсларидан самарали, очиқ ва қонуний фойдаланиш учун жавобгарликни кучайтиришни тақоза этади. 

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар ДХИУЖҚҲА раисининг фейсбукдаги варақчасига, шахсий блогига ("Ашық диалог"! интернет-портали) ҳамда alik.shpekbaev@gmail.com электрон почтаcига шикоят ва таклифларини юбора оладилар.

"Жанубий Қозоғистон" мухбири, 2018-09-17, 11:00 192
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.