26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистонда Яссавий ҳақида фильм туширилади

Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев таниқли кинорежиссёр, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб Сергей Азимов ва фалсафа фанлари доктори, профессор Жақипбек Элтаев билан учрашди. 

Учрашувда меҳмонлар Туркистон тарихининг аҳамияти ва роли ҳақида сўз юритишди.

 Вилоят раҳбари Жансейит Қансейитули Туркистонни гуллатишга йўналтирилган ғоялар ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш зарурлигини айтди. 

Учрашувда режиссёр Сергей Азимов ҳозирги кунда Ўтирор туманида буюк олим Ал Форобий ҳақида бадиий фильм суратга олинаётганини айтиб, келгусида Туркистон шаҳри ва Яссавий ҳақида асарлар яратиш ниятида эканини билдирди. 

– Яссавий бобомизнинг болалик чоғидан бошлаб, шахс сифатида шаклланиши ҳамда ўша пайтдаги Ясси минтақаси ҳақида тарихий асар яратишни мўлжаллаяпмиз. Ушбу фильмда алломанинг комил илми, мактаби, асарлари қамраб олинади. Шунингдек, ҳозирги Туркистон билан боғлаб, бутун туркийларнинг марказига айланган Туроннинг қиёфаси кўрсатилади, – деди Сергей Жумабайули. 

Учрашувда қатнашган олим Жақипбек Алтайули эса Туркистоннинг тарихига бағишланган халқаро илмий анжуманларни ташкил этиш зарурлигини тилга олди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-09-17, 11:07
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.