26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Масхарабоз

– Дада, эртага болалар билан кинога борарканмиз, пул беринг! – деди 9 ёшли Маҳмуджон дадасига.

– Нима? Кино дейсанми? Кимсан, завод директори Тўхтамишнинг ўғли болалар билан кинога борадими? Ҳози­­­­­­роқ телефон қиламан, уй кинотеатри ўр­натиб кетишади. Ўртоқларинг билан уйда кўрасан ўша кинони. 

Дадаси айтгани бўлди. 

– Дада, болалар билан шаҳар айла­нар­­­­­канмиз. Автобус соат саккизда...

– Автобус? Менинг  болам автобусда эмас, «Жип»да шаҳарни сайр қилади!

– Дада, мактабда шанбалик бўлар экан, белкурак олиб беринг...

– Шанбалик? Мактабга ишчилардан икки нафарини юбораман!

– Дада, пул беринг, циркка борадиган бўлдик. Таниқли масхарабоз келар экан!

– Масхарабоз дейсанми? Бугун сенинг  туғилган кунинг. Ўша масхарабоз бизнинг уйга келиб, ўйин кўрсатади. 

– Бормасам, ўқитувчимиз нима дер экан?

– Ўқитувчинг нима дерди, сўраган пу­лини ортиғи билан бериб турибман, ҳомийлик қиляпман, раҳматдан бош­­­­­қа нима дерди. Ҳозир масхарабоз маса­­ласини ҳал қиламан. 

Дадаси қаергадир қўнғироқ қилди ва бироздан сўнг кимгадир дўқ қилди:

– Нималар деяпсан? Эркакмисан ўзи? Масхарабоз нега менинг уйимга келмас экан? Ўша, маймун ниқобини кийиб ўйин кўр­сатадиган масхарабозми? Циркингни ёп­­тириб юбораман, мен билан ади-бади ай­­­­­­тишманглар!

Кечқурун Маҳмуджонларникига мас­­­­­­­харабоз келди. Дадаси уни чақириб, сў­ради:

– Эркакмисан?

– Мен масхарабозман, – жавоб берди у.

– Майли, бугун менинг  ўғлимни кул­дирасан!

Масхарабоз бисотидаги бор ҳунар­ларни ишга солиб, болани кулдирди.

– Эркак бўлсанг, бу ёққа кел! – ча­қирди дадаси масхарабозни бассейн ёнига. 

– Келдим, – жавоб берди у. – Лекин мен масхарабозман. 

– Анави балиқларни кўрдингми?

– Қайси? – деб масхарабоз бассейнга энгашиб қаради. 

Дадаси уни орқасидан тепиб юборди ва масхарабоз сувга шалоплаб тушиб кетди. Ўғлим қотиб кулса керак, деб ўй­лаган эди, Маҳмуджон, аксинча, йиғлаб юборди.

– Амакижон, келинг, қўлингизни беринг, мен сизни тортиб чиқараман, – деди у. 

Масхарабоз болага қўлини бериб, бассейндан чиқди.

– Амаки, сиз эркакмисиз? – сўради бо­ла кўз ёшларини артиб.

 – Мен масхарабозман, – жавоб берди у. 

– Унда эркак ким?

– Эркакми? – бир зум ўйланиб қолди масхарабоз ва деди:

– Эркак сенинг  даданг!

– Амаки, мен эркак бўлгим келмаяпти, масхарабоз бўлгим келяпти!

Авазхон АБДУФАТТОҲ ўғли, 2018-09-18, 12:04
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.