Шу кунларда кўпчиликни пенсияга чиқишда нималарга эътибор қаратиш керак, уни қандай ҳисоблаш, пенсия жамғармасининг сақланиш кафолати борми, у мерос бўлиб қоладими, ихтиёрий тўлов нима каби давлат томонидан тўланадиган ёрдам пуллари тўғрисидаги саволлар қизиқтиради. Қуйида уларга қисқача жавоб беришни жоиз топдик.
Маълумки, элимизда 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, пенсия ва ижтимоий тўловларга тааллуқли бир қанча қонунларга ўзгариш ҳамда қўшимчалар киритилди, улар ҳақида газетамизда мунтазам ахборотлар бериб боряпмиз.
– Нафақа ёши ҳақида?
– Шу кунда эркаклар учун нафақа ёши 63, аёллар учун 58 ёш 6 ой. “ҚРда пенсия таъминоти тўғрисида” ҚР Қонунининг 11-моддасига биноан, аёллар учун нафақа ёши 2027 йилгача 10 йил давомида ҳар йили 6 ойга кўтарилади.
Бу 1960-1964 йилларда туғилган аёлларга тегишли.
Нафақага эртароқ чиқиш ҳуқуқи қуйидаги шахсларга берилади:
1) 1949 йил 29 августдан бошлаб 1963 йил 5 июлгача (5 йилдан кам бўлмаган) экологик хавфли ҳудудларида яшаган, Семей ядро синов полигонида ядровий синовлар асоратидан жабр кўрган фуқаролар;
эркаклар – 50 ёшга тўлганда
аёллар – 45 ёшга тўлганда.
2) 5 ва ундан кўп болали (боқиб олган бўлса ҳам) ҳамда уларни 8 ёшгача тарбиялаган аёллар, 53 ёшга тўлганда.
Жамғарма нафақа тизимида иштирок этган аёллар учун нафақа жамғармаси етарли бўлган ҳолда, нафақа аннуиентини эгаллаган ҳолда 50 ёш 6 ойда жамғарма нафақа тизими тўловларини тайинлаш ҳуқуқи сақланади.
– 2018 йилнинг 1 июлидан умумий пенсия миқдори учун неча йиллик стажга эга бўлиш керак?
– Қозоғистонда пенсия 3 турга бўлинади:
1) базавий – давлат базавий нафақа тўлови (республика бюджетидан);
2) мажбурий – мажбурий нафақа бадаллари, мажбурий касбий нафақа бадаллари ҳисобидан умумий тизимдан (республика бюджетидан) ҳамда ягона жамғарма пенсия фондидан тўловлар;
3) ихтиёрий – ихтиёрий нафақа жамғармалари ҳисобидан тўловлар.
Агар ҳозирги кунда базавий пенсия миқдори ҳамма учун ягона ва меҳнат стажига боғлиқ бўлмаса, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб, унга фоизлар қўшилиши ҳисобига оширилади. Ҳозир базавий пенсия миқдори яшаш минимумининг (ЯМ) 50 фоизидан кўпроғини ташкил қилади. У оширилгач, 54 фоизни ташкил этади. Янги усул бўйича меҳнат стажи ҳам ҳисобга олинади. Яъни, унинг миқдори нафақа тизимига қатнашиш стажи 10 ва ундан кам йил ёки у бўлмаган ҳолда энг қуйи яшаш даражаси (ЯД)нинг 54 фоизига тенг бўлади, 10 йилдан ошса, ҳар бир йил учун унинг миқдорига 2 фоиздан қўшиб борилади ҳамда меҳнат стажи 33 ва ундан кўп йил бўлса, у энг қуйи яшаш даражасига тенг бўлади.
10 йилдан ошса, меҳнат стажининг ҳар бир йили учун базавий нафақа 2 фоизга оширилади. Масалан, меҳнат стажи 20 йил – базавий нафақа энг қуйи яшаш даражасининг 74 фоизи, 30 йил ишлаганда – базавий нафақа ЯДнинг 94 фоизини, 33 йил ва ундан кўп йил ишлаган бўлса, базавий нафақа миқдори ЯДнинг 100 фоизини ташкил этади. Мисоллар билан тушунтирсак:
Шерзод Алиевнинг меҳнат стажи 1998 йил 1 январгача 16 йил. 1998 йилдан сўнг 15 йил давомида пенсия жамғармасига мунтазам тўловлар ўтказиб келган. Базавий пенсия тайинлашда, унинг умумий меҳнат стажи ҳисобга олинади, Яъни, 16+15=31 йил. Бу фақат базавий нафақа, унга умумий пенсия миқдори қўшилади.
Меҳнат стажи Базавий пенсия миқдори
10 ва ундан кўп йил 54 фоиз ёки 15 274 тенге
11 йил 56 фоиз ёки 15 839 тенге
12 йил 58 фоиз ёки 16 405 тенге
13 йил 60 фоиз ёки 16 970 тенге
14 йил 62 фоиз ёки 17 536 тенге
15 йил 64 фоиз ёки 18 102 тенге
16 йил 66 фоиз ёки 18 667 тенге
17 йил 68 фоиз ёки 19 233 тенге
18 йил 70 фоиз ёки 19 799 тенге
19 йил 72 фоиз ёки 20 364 тенге
20 йил 74 фоиз ёки 20 930 тенге
21 йил 76 фоиз ёки 21 496 тенге
22 йил 78 фоиз ёки 22 061 тенге
23 йил 80 фоиз ёки 22 627 тенге
24 йил 82 фоиз ёки 23 193 тенге
25 йил 84 фоиз ёки 23 759 тенге
26 йил 86 фоиз ёки 24 324 тенге
27 йил 88 фоиз ёки 24 890 тенге
28 йил 90 фоиз ёки 25 456 тенге
29 йил 92 фоиз ёки 26 021 тенге
30 йил 94 фоиз ёки 26 587 тенге
31 йил 96 фоиз ёки 27 153 тенге
32 йил 98 фоиз ёки 27 718 тенге
33 ва ундан ортиқ 100 фоиз ёки 28 284 тенге
– Пенсия жамғармасининг сақланиб қолишига кафолат борми?
– “ҚРда пенсия таъминоти тўғрисида” Қонунининг 5-моддасига биноан, давлат пенсия олувчиларга мажбурий пенсия бадаллари, мажбурий касбий пенсия бадалларини ягона жамғарма пенсия фондида амалда ўтказилган мажбурий пенсия бадаллари, мажбурий касбий пенсия бадаллари миқдорида пенсия тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўлган даврдаги инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда кафолатлайди.
– Омонатчиларнинг исм-шарифи, манзили ва ҳ.з.лари ўзгарган ҳолатларда нима қилиш керак?
Омонатчининг исм-шарифи ва бошқа маълумотлар ўзгарса, давлат пенсия тўлаш марказидан дарҳол ахборот келади. Агар омонатчининг манзили, электрон адреси ва ҳ.з.лари ўзгарган тақдирда, улар бу ҳақда белгиланган тартибда ЯЖПФга хабар қилишлари шарт. Фонд барча омонатчиларга пенсия фондидаги маблағини вақти-вақти билан текшириб туришни ва жамғармаси ҳақида қулай, замонавий ва тезкор усулда ахборот олиш йўлларини тавсия қилади.
– Пенсия жамғармаларини уй харид қилиш, хорижда даволаниш, невараларни ўқитишга ишлатиш мумкинми?
ЯЖПФдаги омонатни Қонунда белгиланган вақт келганда, чунончи, пенсия ёшига етгандагина олиш мумкин. ЯЖПФдаги пенсия омонатлари ҳисобидан уй харид қилиш, кредит тўлаш, даволаниш кабилар амалдаги қонунчиликда кўзда тутилмаган.
– Ихтиёрий равишда пенсия тўловларини ўтказиб туриш мумкинми?
Ҳа, албатта. Пенсия миқдорини кўпайтириш мақсадида Сиз Ягона жамғарма пенсия фонди билан ихтиёрий тўлов ҳақида шартнома тузасиз. Ушбу шартномада ихтиёрий нафақа тўловининг миқдори, тўлаш тартиби, шунингдек, олиш тартиби томонлар келишуви бўйича кўрсатилади.
P.S. Азиз муштарий, давлат ижтимоий тўловлари, ёрдам пуллари, пенсия, болаларга нафақалар ҳақида саволларингиз бўлса, газетамизнинг электрон почтасига ёки +7 747 700 50 55 Вацап рақамига йўллашингиз мумкин.