26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бир қўчқордан 30 миллион даромад!

Анвар Рустамов – исми шарифи ва амалга ошираётган ишлари сўнги бир йил давомида ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган ҳамюртларимиздан бири. Асосан, Ютуб тармоғидаги ўз блогида ҳисори қўйларга оид видеолавҳаларни жойлаштириб, 10 мингга яқин обуначи орасида чорвадорликка қизиқиш ҳисларини жунбушга келтира олган шахс.

Газетхонларимиз орасида қишлоқ хўжалиги соҳа­­­сига мансуб шахслар борлигини ва ниҳоят, ҳар би­­­римиз учун қўйчиликнинг бегона эмаслигини ҳи­­­­­­собга олган ҳолда қаҳрамонимизни мусоҳабага чорладик. 

– Аввало, ўзингиз ҳақин­гизда қис­қача маълумот бер­сангиз. 

– Ёшим 46да. Шимкент шаҳ­рида зиёлилар оиласида дунёга келганман. Дадам инженер, онам соғликни сақлаш соҳасида меҳнат қилган. Ҳуқуқшуносман. Мутахассислигим бўйича турли таш­­­килотларда ишладим. Бу­гунги кунда тадбиркорликда ўзим­­­­­­­­­­­ни синаб келмоқ­­­­даман. Уч фар­­­­­­­­­­­­­занднинг отасиман. 

– Ҳисори қўй боқишга қизи­қиш қачон пайдо бўлди?

– 2016 йили ҳисори қўйлар етиштирувчи таниқли шахсдан 480 бош қўзи сотиб олдим. 2017 йилнинг ярмигача уларни деярли кўрмадим – яйловда чўпонлар боқишди. Июль ойида уларни кўргач, қизиқишим орта бошлади. Ҳозирги вақтда 300 бош асл зотли совлиғимиз бор. Ўтган йил сўнгида илк бор уларни сунъий йўл билан қо­­­чириб, бу йил наслдор қўзилар олдик. Сунъий урчитиш қурол-аслаҳаларини олиб келиб, шах­сан ўзим ўрганиб, амалга ошир­моқдаман.

Менга ҳисори қўйлар жуда ёқади. Чунки, бу зотли қўйларда бошқаларда учрамайдиган ус­тун­­­ликлар кўп. Гав­­­­­дасининг катталиги, тез ривож­­­лани­­­­­ши, қиш­­­­даги совуқни, мавсумий қи­йинчи­­­­­­ликларни осон енгиши ва ҳока­­золар. Бошқа қўйларнинг ҳам ўзига яраша хусусиятлари бор. Эдилбой зотли қўйлар ҳам кўплаб боқилади. Улар совуққа чидамли бўлиб, қалин, шохдор бўлади. Ҳисорининг эса жуни қисқа, шохи деярли йўқ бўлгани боис, ривожланиш асосан ҳаж­­­­­­­­­мининг катталашишига сарф­­­­­ланади. Бизнинг минтақамизга энг қулайи – ҳисори қўйлар.

– Бизнес борасида ҳисори қўйларни боқишнинг қандай афзалликлари бор? Нархи қанча? Уларни қаерлардан со­тиб олиш мумкин?

– Шуни таъкидлаш жоизки, биз насл­­­­­­чилик йўналишида иш юритамиз. Асо­сан, шу йўл билан туғилган зотдор қўй ва қўчқорларни сотамиз.  Бизнес учун хомашё етиштириб бера­­миз. Хари­­­дорларимиз 300 бош­дан зиёд қўйга эга йирик чорвадорлар. Улар бизнинг қўч­­­­қорларимизни олиб ўз мол­­­ларини йи­­­рик­­­­лаштиришга эришиш­­­моқда.

Бир қўчқор орқали йил давомида 1200-1300 қўйни сунъий ур­­­читиш мумкин. Дюар идиши ёрдамида унинг уруғ­­­лари олиниб, муз­­­­латиб қўйилса, 5-6 минг оналик қўй­­­ни бир вақтда урчи­­­тишга бў­­лади. Оддий ма­те­­­матика. 

Масалан, оддий тўқ­­­лилар 20 кг. гўшт берса, ҳисори зот­­­­лиси 25 кг. беради. Мана шу 5 кг. фарқ минг бошда 5 тонна дегани. 5 тонна гўштни 1200 тенгедан ҳисобласак йилига 6 млн. тенге бўлади. Бир қўч­­­қордан 5-6 йил давомида урчи­­­тиш учун фойдаланса бўлади. Демак, бир қўчқор беш йилда 30 млн. тенге қўшимча фойда келтириши мумкин. Ҳисоблай олган тадбиркорлар буни дарров тушуниб олади. Мана шунинг учун ҳам зотдор, ҳар жиҳатдан етук қўчқорлар 6-6,5 минг АҚШ долларигача баҳо­­­ланади. Бир ёшли ҳисори қўч­­қор 100 кг. вазнга эга бўла олади.

Ҳозирги вақтда биз уруғ­­­­чилик материаллари бан­­­кини тузишни режа­­­­­лаштиряпмиз. Ҳисори зотли энг сара қўчқор­­­ларнинг уруғлари мах­­­­сус кон­­­­тейнерларда сақланади. Ма­­­­салан, куни кеча Амери­­­ка­­­­­­­нинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳридан ха­­­­ридор келди. Исми Рудольф экан. Илгарироқ Гер­­­мания, Банг­­­ладеш, Тур­­­­кия, Жанубий Корея, Украина давлатларидан ха­­­­ридорлар хабарлашишганди. Ҳаммасига ҳам ҳисори зотли уруғлари керак. Негаки, бу зот ўн йил­­­ликлар давомида се­­­лекция йўли билан олинган. Ҳеч қандай ГМО йўқ. Бир сўз билан айтганда, ҳисори – қўй­­­­лар орасидаги “бройлер” ҳи­­­собланади.  Қизиғи шундаки, ҳисори қўйларнинг ва­­т­­­­ани ҳи­­­­собланган Тожи­кистонда ҳисо­риларнинг жуссаси кич­­­райиб кетган. Қозо­­­ғис­­тон­да­­­­ги ҳисорилар эса иқлим ва бош­­­­қа омиллар на­­­тижасида йи­­­­риклигича қолди. Бизда, асо­­­­сан, қора рангли ҳисори қўй­­­лар етиштирилмоқда. Қир­­­ғизистонда қизил рангли қўй­­­лар боқишади. Қора рангли ҳисори қўйлар чидамлилиги ва гўшти­­­нинг вазни бўйича устун туради. 

Элбошимизга раҳмат, Қо­зо­ғистонда чорвачиликни ри­­­вожлантириш бўйи­­­­ча барча қулайликларни яратиб бер­­­моқда. Асосан, Туркистон ви­лоятида, Сайрам, Байди­бек, Сариоғоч, Чордара туман­­­­ла­­­рида ҳисоричилик хўжа­­лик­лари кўпаймоқда. Шунингдек, Қизилўрда, Алмати ва бошқа бир қатор вилоятларда ҳам чорвадорлар ҳисори қўйларга қи­­зиқиш билдиришмоқда. Эдил­­­бой қўйлари майдалашиб кет­гани боис, бугунда уларнинг ҳисори зоти билан ча­­­­тиштириш орқали йириклаштиришга ҳа­­­ракат қилинмоқда.

Ҳисоричилик – биз­­­нес тари­қасида икки йўналишда юри­­­­ти­­­­­­­ла­ди. Юқорида айт­­­­­га­­­нимдай, биз селек­­­ция товарларини етиш­­­­­­­­­­­­­­­­ти­­­рамиз. Умуман олганда, Жа­­­­­­­­нубий Қозо­­­ғистонда насл­­­чи­­­лик­­­­­­ка эътибор кучайди.

Гўшт етиштириш учун эса минг бош­дан кўпроқ мо­­ли бор хўжаликлар ке­рак. Гўш­­­­­тимиз асосан Эрон ва Хи­­­той давлатларига экспорт қи­­­­­линмоқда. Қозоғистон Рес­­­публикаси Жаҳон савдо таш­­­килотининг мутлақ аъзоси бўлса, бизнинг табиий тоза маҳ­­­су­­­лотимизнинг килоси жаҳон бозорида 30 доллардан со­­­тиладиган бўлади. Чунки қўй­ларимиз адирдаги ўт-ўланларни еб, то­­­­за оқар сувларни ичиб етилмоқда. Тур­­­ли ви­­­­таминлар би­­­лан тез су­ратда етиш­­­ти­­­­­­рил­­­ган маҳ­­­­су­­­­лот­­­дан фарқи катта.

Уйда 10-20 бош мол билан бизнес қилишга бўлмайди. Қў­­­шим­­­­­ча даромад ман­­­баи сифатида боқса бўлади, ал­батта. Шах­­­­­сан ўзим уйда мол боқиш­­­ни тавсия қиламан. Пай­­­ғамба­­­­ри­­­­­миздан (с.а.в.) “қўй­­­да барака бор”, деган ҳадис келган. Кўп­­­­чи­­­­­лик буни пул, бойлик деб ту­­­­­­шунишади. Бу хато фикр. Фа­­­­­­­­­­­раз қи­линг, ишдан чарчаб-ҳо­­­­­­­­­­риб, зўриқиш би­­­лан келган одам заҳрини хотини, бола-ча­­­­қасидан олади. Бунинг ўр­ни­­­­га кийимини ал­маштириб, молхонага бор­­­­са, чарчоғи ўз-ўзидан кетади, овунади. На­­­тижада хо­­­­тир­­­жамлик, со­­­кинлик, ои­лада тинчлик, бар­­­­қарорлик юзага келади. Ота-боболаримиз та­­­­биат билан узвий уйғунликда умр суришган. Мана шунинг ҳаммаси бизга ген орқали бе­­­рилган. Ҳеч бўлмаганда том­­­­орқада товуқ боқиш ёки уйда аквариумда балиқ асраш керак.

Нархига келсак, биз урғочи қўзи­ларимизни 100 мингдан, тўқлиларни 120-150 минг тенге оралиғида сотамиз. Харидорлар олдиндан буюртма бери­шади. Кўкламда қўзиларни танлаб, белгилаб қўйиб, июнь ойида онасидан ажратган вақтда олиб кетишади. Бу йил илк бо­­­ра қўзиларимизни чиплаб, рўй­­хатга олишни бошладик.

Харид масаласига келсак, Ютуб ижтимоий тармоғида бло­­­­гимиз бор. Шу ердан барча маълумотларни олса бўлади.

– Бу йили  илк бора уюш­­­тирилган ҳисори қўйлар хал­­қаро танлови ҳақида айтиб берсангиз.

– Танлов илк бор Сайрам туманининг Кўлкент қишлоғида 26 август куни уюштирилди. Унда Озарбайжон, Тожи­­­­­кистон, Қирғизистон, Ўзбекистон рес­­­пуб­­­­­­­ликалари билан бир қаторда, мам­­­лакатимизнинг барча ви­лоятларидан меҳмонлар қат­нашишди. Қирғизистондан кат­та делегация келди. 

35 кишидан иборат ташкилий қўмита қурилди. Кўп ёшлар ўзлари келиб, қўн­ғироқ қилиб, ташкилий ишларда ёр­­­­дам бериш истакларини етказишди. Уларнинг қизиқишини кўриб, ўзим ҳам таажжубландим. Кел­ган меҳмонларга дастурхон ёзишда “Нурзода” ДХ аъзоси Ҳус­­ниддин Ҳалимжонов, Қувонч Миқ­­­тибоев, Аким Ўнғаров, Маҳ­­­муд Алимов, Сухроб Умаровлар асосий ёрдам кўр­сатдилар.

Танловда қатнаштирилган ҳисорилар уч номинацияда ба­­­ҳоланиб, энг оғир вазн, энг баланд қўй ва экстриер, яъни ташқи кўринишига қараб танланди. Икки ёшгача ва ун­­­дан катта қўйлар ора­сида ало­­­­­­ҳида танлов ўтказилди. На­ти­­­жада, икки ёшгача бўл­­­ган ҳисорилар орасидаги тан­лов­­да учта номинациянинг ба­­­­рида байдибеклик Ж. Су­­­­лей­­­мановнинг қўчқорлари би­­­рин­­­чиликка эга бўлди. Икки ёшдан катта қўйлар орасида эса са­­­ри­­о­ғочлик Қ. Миқтибоевнинг қўч­­­­­­қор­­­лари ғолиб деб топилди. 

Шунингдек, тадбир қат­­­­­­наш­­­чиларининг ўзларига ёққан қўй-қўчқорларни сотиб олишига им­­­­­­­­­­­­­кон яратдик. 

– Келгуси режаларингиз қандай?

– Ҳар йили ёзнинг сўнгги куни ҳисори қўйларнинг халқаро танловини ўтказишни мақсад қилиб қўйдик. 10-11 октябрь кунлари Кишинёв шаҳрида қўйларнинг халқаро танлови ўтади. Биз ҳам чақирилганмиз. Қатнашиб, ютуқ билан қайти­шимизга ишонаман.

Бундан ташқари, яқин кун­ларда Қозоғистон ҳисоричилар ҳамжамиятини қуришни ре­жалаштиряпмиз. Аввалига ҳам­жамият асосчилари сифатида “Нур­зода” ДХ, “Қуванч” ва “Ас­­­­­пект” МЧБ ҳамда бир қатор хўжаликлар аъзо бўлиши ке­­­­­­­­­­­­­­­лишилди. Келгусида Қир­ғи­­­­­­­зистон, Ўзбекистон каби дав­­­латлардаги хўжаликларни бир­­­­­­­­­­­­­­лаштирган ҳолда халқаро таш­­килотга айлантиришга ҳаракат қиламиз.

– Суҳбат учун раҳмат!

Ҳисори қўй – дунёдаги энг йирик қўй зоти ҳисобланади. Асосан Марказий Осиёда кенг тарқалган бўлиб, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатларида етиштирилади. 

Номланиши Тожикистондаги Ҳисор тоғида жойлашган Ҳисор водийси номи билан боғлиқ. Елкасининг баландлиги қўчқорларда ўртача 85 см. совлиқ қўйларда 80 см.гача бўлади. Салмоғи қўчқорларда 190, совлиқларда 120 кг.га етиши мумкин.

 

Алишер СОТВОЛДИЕВ суҳбатлашди., 2018-09-18, 12:41 242
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.