26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Иноқлигимизга кўз тегмасин!
«Редиссон» меҳмонхонасида Ўзбекистон элчихонаси қабул ташкил этди. Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси мадҳиялари янгради, Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Саидикром Ниёзхўжаев ҳамда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғалимжан Қўйшибаевларнинг нутқларидан сўнг тантананинг бадиий қисми бошланди. Ўзбек, қозоқ, рус, инглиз тилларида қўшиқлар куйланди, рақслар намойиш этилди. Фахриддин Қоратоев ва бошқа бир гуруҳ парламент депутатлари, дипломатик корпус вакиллари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда икки мамлакатнинг ўзаро алоқалари янада жипслашиб, қардошлик ришталари мустаҳкамлана боришига ишонч билдирилди. Тадбирга Астана, Шимкент, Алмати шаҳарлари, Туркистон, Жамбил, Қизилўрда вилоятларидан ўзбек этномаданият марказлари етакчилари ташриф буюришди. Жорий йилда Қозоғистонда Ўзбекистон йили ўтмоқда. Келаси йили эса Ўзбекистонда Қозоғистон йили ўтиши режаланган. Экспертларнинг фикрича, яқин йиллар ичида икки мамлакатнинг ўзаро иқтисодий-маданий алоқаларини янада мустаҳкамлаш учун етарлича имконият мавжуд.  
Фахриддин ҚОРАТОЕВ, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажлиси депутати: – Астанага таклиф этган Ўзбекистон Республикаси элчихонаси масъулларига миннатдорчилик билдирамиз. Айни вақтда Қозоғистоннинг ҳақиқий фуқаролари сифатида атиги йигирма йил ичида жаҳоннинг энг кўркам шаҳарлари қаторига кирган Астанамиз билан фахрланамиз. Бундай тадбирлар бағрикенг элимизнинг келгуси тараққиётига, маданий хилма-хиллиги ва халқаро нуфузига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши аниқ. Суви ҳам, сўзи ҳам бир бўлган қозоқ ва ўзбек халқларининг баҳамжиҳатлигига кўз тегмасин.
Абдумалик САРМОНОВ, 2018-09-20, 10:36
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.