26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Футбол унинг ҳаёти

Алибобо РАҲМАТУЛЛАЕВ (АЛИ)

1991 йил 8 февралда туғилган. Шимкентнинг “Қиран” жамоаси ярим ҳимоячиси. “Бунёдкор” футбол академиясининг тарбияланувчиси. 2008-2011 йиллари 

“Бунёдкор” фарм-клуби, 2012-2014 йиллари “Бунёдкор” жамоасида ўйнаган. Кейинчалик “Пахтакор”, “Бухоро”, “Навбаҳор”, Озарбайжоннинг “Ряван” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этилган. 

Уч карра Ўзбекистон чемпиони, уч карра Ўзбекистон кубоги соҳиби, Ўзбекистон суперкубоги соҳиби, Осиё чемпионлар лигаси ярим финалчиси. Спортнинг футбол турига “миллионлар ўйини”, деб бежиз таъриф берилмаган. Тўғри, спортнинг ҳар бир тури ўзига яраша жозибага эга. Лекин, футболнинг ўрни бўлак. Чунончи, бугунги кунда дунёнинг энг кучли футболчилари – Месси, Роналдуни ер юзида деярли ҳамма танийди. Чунки, футбол катта шоу бизнесга айланди. Унда миллат, ирқнинг аҳамияти йўқ. 

Ўзбекистоннинг қатор етакчи клублари, миллий терма жамоасида тўп сурган Алибобо Раҳматуллаев мавсум бошида Шимкентнинг “Қиран” жамоасига келиб қўшилгандаёқ, ундан суҳбат олиш нияти туғилган эди. Бироқ футболчиларнинг расмий ўйинларда қатнашиши, машғулотларнинг изчиллиги учрашувимизни анча орқага суриб юборди. 

– Алибобо, интернетда сиз тўғрингизда берилган маълумотларда Америка Қўшма Штатларида ўйнаганингиз кўрсатилмаган экан.

– Тўғри, ўтган йили мавсумни Виктор Кумиков мураббийлик қилган “Олмалиқ” таркибида бошладим. Кейинчалик, “Андижон” клубида тўп сурдим. Америка клубидан таклиф тушгач, океан ортида ҳам ўйнадим. 2017 йилнинг декабрь ойида оилалик бўлгач, “океан орти”га қайтиб боришдан бош тортдим. Ёш келин-куёвлар ота-она хизматида бўлиши керак, деган қарорга келдим.

– “Қиран” жамоасидан таклиф билдирилганда, қандай қабул қилдингиз?

– Ижобий қабул қилдим. Чунки, асли сўзоқликман. Ота-онам – Тожимуҳаммад Файзуллаев ва Зокира Абдуллаевалар тақдир тақозоси билан Сўзоқдан Тошкентга кўчиб боришган. Мен шу ерда туғилганман. Шимкентда мени жуда яхши кутиб олишди, жамоадошларим ҳам илиқ муносабатда бўлишди.

– Футболни танлашга нима сабаб бўлди? Қаерларда тарбияландингиз?

– Дадамни Сўзоқда футболчи сифатида яхши танишади. Қизиқишим туфайли 7 ёшимда Сергелидаги футбол мактабида асли туркистонлик Муҳаммаджон аканинг қўл остида шуғуллана бошладим. “Чиғатой”да машҳур футболчи Марат Кабаевдан футбол сирларини ўргандим. Ўша ердан “Бунёдкор” футбол академиясига таклиф қилишди. 

– Миржалол Қосимов сизга катта ишонч билдириб, дастлаб “Бунёдкор” футбол клубига, кейинчалик эса Ўзбекистон миллий терма жамоасига таклиф қилган экан... 

– Ҳа, устоздан кўп нарса ўргандим. 2013 йилда ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этиб, миллий терма жамоа либосида Гонгконгга қарши расмий ўйинда қатнашдим. Миллий терма жамоа ва “Бунёдкор”да мураббийлар алмашгач, мени бу жамоаларга жалб қилишмади. 

– Футболчиларнинг ҳаётида муҳим голлар бўлади. Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал ўйинида Австралиянинг “Аделиада Юнайтед” дарвозасига урган голингизни шулар қаторига қўшиш мумкинми?

– Албатта. Ёш бўлишимга қарамай, Миржалол Қўшоқович менга ишонч билдирган эди ва мен уни оқлаганман. Шу йили жамоа билан бир гуруҳдан жой эгаллаб, унда биз ютқазган эдик. Сафдошларим ҳам чорак финалда Австралия жамоасига қарши ўйнашни хоҳлаган эди. Қуръа натижасига кўра, биз чорак финалда айнан шу жамоага қарши ўйин ўтказадиган бўлдик. Австралиядаги ўйинга мен бормаганман. Жамоамиз меҳмонда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб келди. Тошкентдаги жавоб учрашувида ҳам 2:2 бўлаётган эди. 70-дақиқада М. Қосимов мени майдонга туширди. Асосий вақт дуранг билан якунлангач, қўшимча тайм берилди. Қисқаси, 114-дақиқада жамоамиз жарима тўпини тепадиган бўлди, шунда мураббийнинг “ўртага кир” деган ишорасини пайқаб қолдим. Лутфулла Тўраевнинг узатмасини бош билан рақиб дарвозасига йўллаб, жамоамнинг ярим финалга йўлланма олишига бош сабабчи бўлган эдим.

– Вақтингиз тиғиз бўлишига қарамай, учрашувга розилик берганингиз учун раҳмат. “Қиран” жамоасининг келаси мавсумда премьер-лигада ўйнашига тилакдошмиз. 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Собиржон ИСАМАТОВ суратга олган, 2018-09-20, 10:47
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.