26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Асан БАБАШОВ: Мақсад – иқтидорли ёшларни тарбиялаш!

Бизнинг маълумот: 
Бабашов Асан Бақитович 1971 йилда туғилган, миллати – қозоқ, маълумоти олий. 1990 йилда меҳнат фаолиятини Шимкентдаги Қ. Сипатаев номли ўрта мактабда математика фани муаллимлигидан бошлаган. 1993-2012 йиллар оралағида Жанубий Қозоғистон политехника коллежида ўқитувчи, ўқув бўлими мудири, директорнинг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари вазифаларда фаолият кўрсатган. Сўнг ҚР Таълим ва фан вазирлиги стратегик режалаштириш ва ахборот технологиялари бошқармаси бош таҳлилчиси, Жанубий Қозоғистон таълим бошқармаси бош мутахассиси, Абай тумани ҳокимлиги девони аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлими бош мутахассиси бўлиб ишлаган. 2013 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб, Шимкентдаги Назарбаев заковат мактаби ўқув бўлими услубиятчиси вазифасини бажарган. 2016 йилнинг август ойида вилоят таълим бошқармасида бўлим бошлиғи этиб тайинланган. Шу йилнинг 26 июнидан Сайрам туман таълим бўлими бошлиғи.

Мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар пировард натижада ёшларга замон талаби асосида таълим-тарбия беришга қаратилган. Бу ўтган йилдан жорий этилган ўқитишнинг янгиланган тизимида ўз аксини топмоқда, десак, янглишмаймиз. Бола дунёга келган фурсатдан бошлаб тарбияга жиддий эътибор қаратиш зарурлиги барчага аён. Шундай бўлгач, мактабгача тарбияга ҳам ҳар қачонгидан кўра эътибор кучаймоқда. Хўш, бу борада Сайрам туманида аҳвол қандай? Ушбу ва соҳага тааллуқли бошқа долзарб масалаларга ойдинлик киритишини сўраб, туман таълим бўлим раҳбари Асан БАБАШОВга мурожаат қилдик.

– Асан Бақит ўғли, сиз Республика Таълим ва фан вазирлиги стратегик режалаштириш ҳамда ахборот технологиялари бошқармасида масъул лавозимда ишлагансиз, демак, таълим соҳасида юз бераётган ислоҳотлардан яхши хабардорсиз. Айтингчи, мактабгача тарбия масаласида қайси жиҳатларга эътибор қаратиш зарур? 

– Жуда ўринли савол бердингиз. Ҳақиқатан ҳам мактабгача тарбия масаласига жиддий эътибор қаратмай туриб, билимли, заковатли ёшларни тарбиялаш мушкул. Элбошимиз ташаббуси билан таъсис этилган “Балапан” дастури доирасида, қолаверса, давлат – хусусий ҳамкорлиги асосида жорий йилнинг саккиз ойи мобайнида туманда учта 350 ўринли болалар боғчаси ҳамда аввал фаолият кўрсатаётган 10 та мактабгача тарбия муассасаси қошида қўшимча 490 ўринли бинолар қурилди. Йил сўнгига қадар жами 840та янги ўрин яратиш кўзда тутилган. Натижада яқин вақт ичида фарзандларини боғчага жойлаштириш учун навбатда турганлар сони кескин камаяди. Галдаги вазифа, мактабгача тарбияда ягона дастурни жорий этиш ҳамда тарбиячилар малакасини оширишдир. Бундан ташқари, 1-6 ёшдаги ўғил-қизлар орасидан истеъдодлиларни танлаб, уларни инклюзив усулда ўқитишдир. Ҳозирда, боғчага навбатга туриш ҳамда йўлланма бериш тўлиқ электрон форматга кўчиш арафасида турибди. Демак, энди, ота-оналарга навбатга туриш осон бўлади.

– 2017-2018 ўқув йилида ўқувчиларни янги дарсликлар билан таъминлаш масаласида ҳамда таълимнинг янгиланган тизимида қандай ўзгаришлар юз беради?

– Келаси йилдан бошлаб, тайёрлов синф тарбиячилари ва муаллимларини 2020-2021 ўқув йилида лотинча “Әліппе” ҳамда кириллча “Букварь” дарсликлари билан ишлашлари учун тайёрлов курсларида ўқитиш кўзда тутилган. Янги ўқув йилидан бошлаб 3,6,8-синфларда янгиланган ўқитиш тизими жорий этилади. Улар дарсликлар билан тўлиқ таъминланган, дейиш мумкин. 4,9, 10-синфларда апробация жараёни бошланади. Таъкидлаш жоизки, бу йил 1-11-синфларга мўлжалланган ва давлат таълим андазаларига мос келадиган ўқув дастурлари тасдиқланди. Бу янги дарсликларнинг сифати, мазмун-моҳияти хусусида ҳар бир ота-она “OkuIyk.kz” сайти орқали ўз фикр – мулоҳазаларини тўлиқ баён эта олиши мумкин. Элбошимизнинг ”Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласи доирасида 5,7- синф ўқувчилари учун илк бор ”Ўлкашунослик” фани киритилмоқда. Ушбу дарслик ҳудудларнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий муаллифлар иштирокида яратилди. “Информатика” фани 3-синфдан бошлаб жорий этилади. Яқинда Сейфуллин номли мактаб-гимназияда туманда биринчи бўлиб, робототехника хонаси очилди. Келгусида бошқа мактабларда ҳам шундай синфлар ташкил қилиш режалаштирилган.

– Таълимнинг сифати педагогнинг билим ва малакасига кўп жиҳатдан боғлиқ. Муаллимлар малакасини оширишга қай даражада аҳамият берилади?

– Тўғри айтасиз, педагог қанчалик билимли бўлса, унинг қўлида таълим- тарбия олаётган ўғил-қизлар шунча заковатли бўлиб улғайишади. Шуни ҳисобга олган ҳолда устозлар малакасини оширишга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Чунончи, бу йил педагогларни аттестациялашнинг янги тартиби жорий этилди. Май ойида жами 826 нафар муаллим аттестациядан ўтди. Сентябрь ойидан эътиборан аттестациядан тўлиқ ўтган муаллимларга тоифасига қараб, қўшимча ҳақ тўланади. Аттестациядан ўта олмаган 28 нафар педагог ноябрь ойида қайта имтиҳон топшира олади. Шу билан бирга, 1520 нафар ўқитувчи республика бюджети ҳисобидан малака ошириш курсларида таҳсил олди. 178 нафар фан ўқитувчиси алоҳида фанларни инглиз тилида ўқитиш учун тил ўрганиш курсларида малака оширди. “Устаз” маркази барча ҳудудларда инглиз тилида ўқита бошлайдиган 36 нафар ўқитувчига мониторинг орқали ёрдам кўрсатади. 

– Сўнгги савол, кейинги пайтда ўқитувчиларни қўшимча хизматлардан озод қилиш хусусида кўп айтилмоқда. Бу борада нима дейсиз?

– Чиндан ҳам, ўқитувчиларни таълимга алоқаси бўлмаган юмушлардан халос қилиш – долзарб масала ҳисобланади. Бу хусусда Таълим вазири, қолаверса, Туркистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев таъкидлаб ўтди. Сир эмас, яқин вақтга қадар ўқитувчилар турли жамоат ишларига тез-тез жалб қилинар, натижада асосий вазифасини астойдил бажаришга фурсати кам бўларди. Бу йилдан бошлаб муаллимлар ЯМТда қатнашишдан озод этилди. Мактабларда ЯМТ натижасига қараб чиқарилмайдиган бўлди. Ўйлаймизки, аста-секинлик билан устоз ўз номига яраша устоз бўлиб қолади. Зеро у фақат ўғил-қизларга сифатли таълим-тарбия бериш билангина шуғулланиши шарт. 

– Қизиқарли суҳбатингиз учун раҳмат!

И. КАРИМОВ, 2018-09-20, 11:08
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.